Aksioner va investorlar

УСТАВ МАЗМУНИ:

 

 

1

Умумий қоидалар…………………………………………………………......……..……….......…...3

 

2

Компаниянинг юридик мақоми, жойлашган жойи, почта манзили…..............………..........….3-4

 

3

Компания фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари.........………………….....……........4-5

 

4

Компания устав фондининг миқдори, уни купайтириш ва камайтириш тартиби.....................5-7

5

 

Компания акцияларининг турлари, номинал қиймати уларни жойлаштириш тартиби ва шартлари............................................................................................................................................7-9

6

Компания акциядорларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари..............................................................9-11

 

7

Компания фойдасини, дивидендларни тақсимлаш ва зарарни қоплаш тартиби ....................11-12

 

8

Компаниянинг захира фондини ва бошқа фондларни ташкил этиш тартиби……..………...12-13

 

9

Компанияни бошқарув органлари.............………………………………………….....................13

 

10

Компания акциядорларининг умумий йиғилиши……………………………………..…..…..13-16

 

11

Компания Кузатув кенгаши ………………………………………………………….………...16-19

 

12

Компания Ижроия органи ………………………………………………………………….…..22-23

 

13

Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш …………………………….…..23-24

 

14

Компанияни қайта ташкил этиш ва тугатиш..............................................................................23-25

 

15

Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш..............................................................................25

 

 

 

 

  1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Бундан кейинги ўринларда “Компания” деб аталувчи Акциядорлик жамияти шаклидаги «O’ztransgaz» Акциядорлик компанияси, Ўзбекистон Ркспубликаси Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги ПФ-2154 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523 сонли қарори ва Давлат мулки қўмитасининг 1999 йил 06 январдаги 04к-ПО сонли буйруғи асосида ташкил топган.

1.2. Компания Яккасарой тумани Ҳокимининг 1999 йил 11 июндаги 808-сонли қарори билан рўйхатга олинган, 2001 йил 28 сентябрдаги 1223-сонли ва 2003 йил 12 майдаги 729-сонли қарорлар билан қайта рўйхатга олинган.

1.3. Компаниянинг давлат тилидаги тўлиқ расмий номи (лотин алифбосида):

Aksiyadorlik jamiyati shaklidagi «Oztransgaz» Aksiyadorlik kompaniyasi;

                       

Компаниянинг давлат тилидаги тўлиқ расмий номи (кирил алифбосида):

Акциядорлик жамияти шаклидаги «O’ztransgaz» Акциядорлик компанияси.

                       

Компаниянинг давлат тилидаги қисқартирилган номи (лотин алифбосида):

«O’ztransgaz» AK (AJ);

 

Компаниянинг давлат тилидаги қисқартирилган номи (кирил алифбосида):

«O’ztransgaz» АК (АЖ);

                       

Компаниянинг рус тилидаги тўлиқ расмий номи:

Акционерная компания «Oztransgaz» в форме акционерного общества;

                       

            Рус тилидаги қисқартирилган номи:

            АК «Oztransgaz» (АО).

           

  1. КОМПАНИЯНИНГ ЮРИДИК МАҚОМИ , ЖОЙЛАШГАН ЖОЙИ,

ПОЧТА МАНЗИЛИ.

 

  1. Компания Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига асосан юридик шахс ҳисобланади, ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкка, шу жумладан ўзининг устав фондига (устав капиталига) берилган мол-мулкка эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.
  2. Компания ўз фирма номидан фойдаланишда мутлақ ҳуқуққа эга. Компания ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган ва тимсоли тасвирланган юмалоқ муҳрига (муҳрда қўшимча равишда фирма номи бошқа исталган тилда ҳам кўрсатилиши мумкин) эга. Компания ўзининг номи ёзилган штамп ва бланкаларга, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.
  3. Компания ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Устав талабларига амал қилади.
  4. Компания «O’ztransgaz» Давлат бирлашмаси тузган шартнома ва мажбуриятлар бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади.
  5. Компания акциядор ёки хар қандай манфаатдор шахснинг талабига биноан уставда белгиланган муддатларда уларга Компания устави, шу жумладан, унга доир ўзгартишлар ва кўшимчалар билан танишиб чиқиш имкониятини бериши шарт. Компания акциядорининг талабига биноан Компаниянинг амалдаги Уставидан нусха олиб бериши шарт.
  6. Акциядорлар Компаниянинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боғлиқ зиёнларни ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш хатарини ўз зиммасига оладилар.
  7. Акциялар ҳақининг ҳаммасини тўламаган акциядорлар Компания мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида солидар жавобгар бўладилар.
  8. Компания ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.
  9. Давлат ва унинг органлари Компания ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайдилар, худди шунингдек Компания ҳам давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди.
  10. Компаниянинг мол-мулки унга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиб, Компания акцияларини жойлаштиришдан тушган маблағлар, асосий фондлар ва айланма маблағлар, кўчар ва кўчмас мулклар, қимматли қоғозлар, олинган даромад, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа асосларда олинган бошқа мол-мулклардан ташкил топади.
  11. Компания юридик шахс ҳуқуқини олган шуъба ва тобе хўжалик Компанияларига эга бўлиши мумкин.
  12. Компания ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида филиаллар ташкил этиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Компания Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин.
  13. Компания Ўзбекистон Республикасидан ташқарида янги шуъба корхоналар, филиаллар ташкил этиши ва ваколатхоналар очиши ҳамда уларга қонун ҳужжатлари ва Компания Уставида белгиланган доирада ва тартибда ваколатлар бериши мумкин. Агар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномсида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Компания томонидан Ўзбекистон Республикасидан ташқарида шуъба корхоналар, филиаллар ташкил этилиши ва ваколатхоналар очилиши, ушбу шуъба корхона, филиал ва ваколатхона жойлашган мамлакат қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
  14. Компания филиал ва ваколатхоналарини мол-мулк билан таъминлайди.
  15. Компаниянинг филиаллари ва ваколатхоналари юридик шахс ҳисобланмайди, Компаниянинг Кузатув кенгаши тасдиқлаган низомлар асосида иш кўради. Филиалнинг ёки ваколатхонанинг раҳбари Компания томонидан тайинланади ва Компания томонидан берилган ишончнома асосида иш юритади.
  16. Компания ўзининг юридик манзилидан ташқари Ўзбекистон Республикаси худудида асосий фаолиятни амалга оширмайдиган маъмурий идораларини ташкил этишга хақли.
  17. Компания корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тижорат тузилмаларини ташкил этишда ва уларнинг хўжалик фаолиятида, шу жумладан холдинг асосида ҳам ўз маблағлари билан, шу жумладан улуш қўшиш асосида қатнашиш ҳуқуқига эга.
  18. Компания ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, ўз манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш ҳамда биргаликдаги дастурларни амалга ошириш мақсадида уюшмалар (иттифоқлар) ва ўзга бирлашмаларда қатнашиши мумкин.
  19. Компания, тижорат операцияларини амалга оширишга доир қарорлар қабул қилишда мустақилдир.
  20. Компания фаолият кўрсатиш муддати чекланмаган муддатга тузилган.
  21. Компаниянинг почта манзили ва жойлашган жойи: Ўзбекистон Республикаси, 100031, Тошкент шахри, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 31а.
  22. Компаниянинг электрон почта ва веб-сайти манзили: info@uztransgaz.uz www.uztransgaz.uz

 

  1. КОМПАНИЯ ФАОЛИЯТИНИНГ МАҚСАДИ ВА АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

 

  1. Компания ўз фаолиятини тижорат асосида амалга оширади ва Компания фаолиятининг асосий мақсади фойда олишдир.
  2. Компания фаолиятининг асосий йўналишлари қўйидагилар ҳисобланади:
  • истеъмолчиларга Ўзбекистон Республикаси ичида шартнома асосида, бошқа давлатларга ҳукуматлараро битимларга мувофиқ ва тўғридан-тўғри шартнома асосида Ўзбекистон ҳудудидан олинаётган табиий газ, нефт ва газ конденсати узатилишини ташкил қилишни таъминлаш;
  • қўшни мамлакатлар билан ҳукуматлараро битимларга мувофиқ – газ истеъмолчилари ва етказиб берувчилар билан шартнома асосида Ўзбекистон ҳудуди орқали нефт ва газ узатилишини транзит билан амалга ошириш.
  • Магистрал газ қувурлари, компрессор станциялари, ер ости газ омборлари, газ тақсимлаш тармоқлари ва ускуналарини ишлатишда хавфсизлик қоидаларининг меъёрий талабларига амал қилган ҳолда республика истеъмолчиларини белгиланган тартибда табиий ва суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш;
  • Магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида ягона техник сиёсатни олиб бориш, бунда уларни модернизация қилиш ва техник қайта жиҳозлашни ҳисобга олиш ҳамда табиий газни ташиш технологияси ва гидравлик балансига риоя этиш;
  • Магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқларида табиий газдан оқилона фойдаланишни таъминлаш;
  • Замонавий ҳисоблаш жиҳозлари ва усулларини жорий этган ҳолда сотилган газ қатъий ҳисоб-китоб қилиниши ва тушумнинг тўлиқ топширилишини таъминлаш, табиий газнинг исроф қилиниши ва асоссиз ишлатилишини камайтириш чораларини кўриш, газ тармоқларига ноқонуний уланиш ва газни ўғирлаш ҳолларини олдини олиш ва қонунчиликка мувофиқ равишда бартараф этиш;
  • Экспортга табиий газ етказиб бериш ҳажмини ошириш ва уни ташиш бўйича кўрсатилаётган хизматларни кенгайтириш.
    1. Компания қонунчилик билан таъқиқланмаган ва ушбу Уставда кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билан қонун хужжатларида белгиланган тартибда шуғулланиши мумкин.
    2. Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари Компания томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда шундай лицензия олинганидан кейин амалга оширилади.

 

  1. КОМПАНИЯ УСТАВ ФОНДИНИНГ МИҚДОРИ, УНИ КУПАЙТИРИШ ВА КАМАЙТИРИШ ТАРТИБИ

 

  1. Компаниянинг устав фонди акциядорлар олган Компания акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида ифодаланади.
  2. Компаниянинг устав фонди унинг мол – мулкининг ўз кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган даражадаги энг кам микдорини белгилайди.
  3. Компания устав фондининг миқдори 460 843 846 000 (тўрт юз олтмиш миллиард саккиз юз қирқ уч миллион саккиз юз қирқ олти минг) сўмни ташкил қилади ва номинал қиймати 1 000  (бир минг) сўм бўлган 457 698 723 (тўрт юз эллик етти миллион олти юз тўқсон саккиз минг етти юз йигирма уч) дона эгасининг номи ёзилган оддий жойлаштирилган акциялар ҳамда 3 145 123 (уч миллион бир юз қирқ беш минг бир юз йигирма уч) дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли жойлаштирилган акциялардан иборат.
  4. Компания устав фонди акциядорлар ўртасида қуйидагича тақсимланади:
  • «Ўзбекнефтегаз» Миллий ҳолдинг компанияси улуши – 51,0 фоиз, 235 030 361 000 (икки юз ўттиз беш миллиард ўттиз миллион уч юз олтмиш бир минг) сўмлик 235 030 361 (икки юз ўттиз беш миллион ўттиз минг уч юз олтмиш бир) дона эгасининг номи ёзилган оддий акция;
  • Давлат улуши– 48,31 фоиз, 222 625 002 000 (икки юз йигирма икки миллиард олти юз йигирма беш миллион икки минг) сўмлик 222 625 002  (икки юз йигирма икки миллион олти юз йигирма беш минг икки) дона эгасининг номи ёзилган оддий акция.
  • Бошқа юридик ва жисмоний шахслар улуши – 0,69 фоиз, 43 360 000 (қирқ уч миллион уч юз олтмиш минг) сўмлик 43 360 (қирқ уч минг уч юз олтмиш) дона эгасининг номи ёзилган оддий ва 3 145 123 000 (уч миллиард бир юз қирқ беш миллион бир юз йигирма уч минг) сўмлик 3 145 123 (уч миллион бир юз қирқ беш минг бир юз йигирма уч) дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялар.

 

а) Компаниянинг Устав фондини кўпайтириш

 

  1. Компаниянинг Устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
  2. Компаниянинг Устав фондини  акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Компания уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор Компания Кузатув кенгаши қабул қилинади.
  3. Устав капиталини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш фақат Компаниянинг ўз капиталини капитализация қилиш ҳисобига амалга оширилади.
  4. Қўшимча акциялар Компания томонидан Компания уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.
  5. Компаниянинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва Компания уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Компаниянинг Кузатув кенгашига бундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, Компаниянинг Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
  6. Компаниянинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш Компаниянинг ўз капиталини капиталлаштириш ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
  7. Компаниянинг устав фондини унинг ўз капитали ҳисобидан қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтиришда бу акциялар барча акциядорлар ўртасида тақсимланади. Бунда ҳар бир акциядорга қайси турдаги акциялар тегишли бўлса, айни ўша турдаги акциялар унга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Компаниянинг устав фонди кўпайтирилиши натижасида кўпайтириш суммасининг битта акциянинг номинал қийматига мувофиқлиги таъминланмайдиган бўлса, Компаниянинг устав фондини кўпайтиришга йўл қўйилмайди.
  8. Компаниянинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарорда жойлаштириладиган қўшимча оддий акцияларнинг ва имтиёзли акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш муддатлари ва шартлари белгиланган бўлиши керак.
  9. Компаниянинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг номинал қиймати миқдорида рўйхатдан ўтказилади. Бунда Компания уставида кўрсатилган эълон қилинган муайян турдаги акцияларнинг сони ушбу турдаги жойлаштирилган қўшимча акцияларнинг сонига қисқартирилиши керак.
  10. Компаниянинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, Компаниянинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
  11. Компания устав фондини кўпайтириш мақсадида жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда чиқаришга хақли бўлган эълон қилинган акцияларининг миқдори, номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўмлик 994 500 000 (тўққиз юз тўқсон тўрт миллион беш юз минг) дона эгасининг номи ёзилган оддий ва 5 500 000 (беш миллион беш юз минг) дона эгасининг номи ёзилган имтиёзли акциялардан иборат.

б) Компаниянинг Устав фондини камайтириш

 

  1. Компаниянинг устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш ёки акцияларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини кейинчалик бекор қилган ҳолда Компания томонидан акцияларни олиш йўли билан камайтирилиши мумкин.
  2. Компаниянинг устав фондини акцияларнинг бир қисмини олиш ва бекор қилиш йўли билан камайтиришга йўл қўйилади.
  3. Компания устав фондини камайтиришга, агар бунинг натижасида унинг миқдори Компания устав фондининг Компания уставидаги тегишли ўзгартишларни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида аниқланадиган энг кам миқдоридан камайиб кетса, ҳақли эмас.
  4. Устав фондини камайтириш ва Компания Уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
  5. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилган вақтда акциядорларнинг умумий йиғилиши устав фондини камайтириш сабабларини кўрсатади ва уни камайтириш тартибини белгилайди.
  6. Устав фондини камайтириш вақтида Компания тугатилганида назарда тутиладиган акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш шартларига риоя этилиши зарур.
  7. Компания ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан Компания устав фондини камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида Компания Кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.
  8. Акцияларни сотиб олиш тўғрисидаги қарорда сотиб олинадиган акцияларнинг турлари, Компания сотиб оладиган ҳар бир турдаги акциянинг сони, сотиб олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати белгилаб қўйилиши лозим.
  9. Компания акцияларини сотиб олиш вақтида уларга пул билан ҳақ тўланади.
  10. Компания томонидан оддий ва имтиёзли акцияларни сотиб олиш нархи бозор баҳосига мувофиқ белгиланади.
  11. Компания тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.
  12. Кейинчалик қайта сотиш мақсадида Компания тасарруфига ўтган акциялар улар Компания тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши Компаниянинг устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.
  13. Устав фондини камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинганидан бошлаб Компания кечи билан 30 кун ичида бу қарор хусусида ўз кредиторларини ёзма равишда хабардор қилади. Кредиторлар Компаниянинг Устав фондини камайтириш тўғрисида ўзларига хабарнома юборилган санадан эътиборан кечи билан 30 кун ичида Компаниядан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин ижро этишни ва Устав фонди камайтирилиши билан боғлиқ зарарни тўлашни талаб қилишга ҳақли.

 

  1. КОМПАНИЯ АКЦИЯЛАРИНИНГ ТУРЛАРИ, НОМИНАЛ ҚИЙМАТИ УЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

 

  1. Компаниянинг акциялари- эгасининг номи ёзилган эмиссиявий қимматли қоғозлар бўлиб, улар турига кўра оддий ва имтиёзли акцияларга бўлинади.
  2. Акция бўлинмасдир. Агар акция умумий мулк ҳуқуқи асосида бир нечта шахсга тегишли бўлса, бу шахсларнинг барчаси бир акциядор деб эътироф этилади ва акция билан тасдиқланган ҳуқуқлардан ўзларининг умумий вакили орқали фойдаланади.
  3. Бир турдаги акция унга эгалик қилувчи ҳар бир акциядорга шу турдаги акцияларнинг бошқа эгалари билан бир хил бўлган ҳажмдаги ҳуқуқларни беради.
  4. Оддий акцияларни имтиёзли акцияларга, корпоратив облигацияларга ва бошқа қимматли қоғозларга айирбошлашга йўл қўйилмайди.
  5. Акциялар мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида қайси юридик ёки жисмоний шахсга тегишли бўлса, ўша юридик ёхуд жисмоний шахс акциянинг эгаси — акциядор деб эътироф этилади.
  6. Оддий акциялар овоз берувчи акциялар бўлиб, улар ўз эгасига дивидендлар олиш, Компанияни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
  7. Ўз эгаларига дивидендларни, шунингдек Компания тугатилаётганда акцияларга қўйилган маблағларни биринчи навбатда олиш ҳуқуқини берадиган акциялар имтиёзли акциялардир. Имтиёзли акциялар ўз эгаларига Компания фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар муайян дивидендлар олиш ҳуқуқини беради.
  8. Акциянинг эгаси бўлган акциядорга овозга қўйилган масалани ҳал этишда овоз бериш ҳуқуқини берадиган оддий ёки имтиёзли акция Компаниянинг овоз берувчи акциясидир.
  9. Компания барча турдаги акцияларининг номинал қиймати 1 000 (бир минг) сўм.
  10. Компания акцияларни ва акцияларга айирбошланадиган қимматли қоғозларни очиқ ва ёпиқ обуна воситасида жойлаштиришга ҳақли.
  11. Компания томонидан қўшимча акцияларни ва бошқа эмиссиявий қимматли қоғозларини жойлаштириш муддати уларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йилдан ошмаслиги керак.
  12. Акцияларнинг очиқ обунаси фақат қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида ўтказилади.
  13. Акцияларни жойлаштириш, шу жумладан акциядорлар ўртасида жойлаштириш тўғрисида қарор қабул қилишда акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархи Компания Кузатув кенгаши томонидан қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
  14. Компаниянинг қўшимча акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш уларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгиланганидан кам бўлмаган нарх бўйича амалга оширилади.
  15. Компаниянинг устав фонди кўпайтирилаётганда Компаниянинг қўшимча акцияларига унинг ўз капитали ҳисобидан, шунингдек ҳақини қўшимча акциялар билан тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган дивидендлар ҳисобидан ҳақ тўланган тақдирда, бундай акцияларни жойлаштириш Компания акцияларининг номинал қиймати бўйича амалга оширилади.
  16. Компаниянинг акцияларини ва бошқа қимматли қоғозларини жойлаштириш чоғида уларга ҳақ тўлаш пул ва бошқа тўлов воситалари, мол-мулк, шунингдек пулда ифодаланадиган баҳога эга бўлган ҳуқуқлар (шу жумладан мулкий ҳуқуқлар) орқали амалга оширилади. Қўшимча акциялар ва бошқа қимматли қоғозларга ҳақ тўлаш шакли ва тартиби, Компаниянинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда белгилаб қўйилади.
  17. Компаниянинг қўшимча акцияларига ушбу акцияларни чиқариш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган жойлаштириш муддати ичида ҳақ тўланиши лозим.
  18. Компаниянинг акциялари уларнинг ҳақи тўлиқ тўланганидан кейин унинг эгасига берилади.
  19. Акциянинг ҳақи тўлиқ тўлангунга ва унинг янги эгаси акциядорлар реестрида рўйхатга олингунга қадар акция овоз ҳуқуқини бермайди.
  20. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ Компания жойлаштирилган акцияларни йириклаштиришга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида Компаниянинг икки ёки ундан ортиқ акцияси худди шу турдаги битта янги акцияга айирбошланади. Бунда Компания уставига унинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.
  21. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра Компания жойлаштирилган акцияларни майдалашни амалга оширишга ҳақли бўлиб, бунинг натижасида Компаниянинг бир акцияси худди шу турдаги икки ёки ундан ортиқ акцияга айирбошланади. Бунда Компания уставига Компаниянинг жойлаштирилган акцияларининг номинал қийматига ва сонига тааллуқли тегишли ўзгартишлар киритилади.
  22. Компания ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.
  23. Акцияларни жойлаштириш қуйидаги усулларда амалга оширилиши мумкин:

а) Компания ва олувчи ўртасида тегишли шартномаси тузилганда обуна қилиш. Бунда, акциядорлар ўзининг ҳисобланган, лекин олинмаган дивидендларини Компаниянинг қўшимча чиқарилган акцияларини олишда фойдаланишига ҳақлидир;

б) Компаниянинг устав фонди ўз капиталини капиталлаштириш ҳисобидан тўланадиган қўшимча акциялар чиқарилиши орқали оширилганда акцияларни акциядорлар ўртасида тақсимлаш. Бунда, акцияларни Компаниянинг акциядорлари ўртасида жойлаштириш Компания акциядорлари умумий йиғилишининг ўз капиталини капиталлаштирилиш тўғрисидаги қарори асосида ҳеч қандай шартномалар тузилмаган ҳолда амалга оширилади. Акцияларни акциядорлар ўртасида тақсимлаш акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарорда кўрсатилган кундаги реестр маълумотлари бўйича амалга оширилади;

в) биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорларда тегишли фуқаролик хуқуқий битимлар тузиш;

г) уларга айирбошлашда:

  • қонун ҳужжатлари ва мазкур Уставга мувофиқ аввал чиқарилган айирбошланаётган қимматли қоғозларни;
  • паст номинал қийматига эга аввал чиқарилган акцияларни (акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан акцияларни йириклаштириш ёки устав капитали кўпайтирилганда);
  • юқори номинал қийматига эга аввал чиқарилган акцияларни (акциялар номинал қийматини камайтириш йўли билан акциялар майдаланганда ёки устав капитали камайтирилганда);
  • қўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чиқариш орқали қайта ташкил этилаётган юридик шахсларнинг қимматли қоғозларини.
  • Акцияларни айирбошлаш қимматли қоғозлар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 15 календар кунидан кечиктирмасдан амалга оширилади.

Қимматли қоғозларни айирбошлаш орқали жойлаштирилганда бирор-бир шартнома тузилиши талаб этилмайди.

  1. Компания акциядорларининг сони чегараланмаган.
  2. Компания ўзи жойлаштирган қимматли қоғозлар эркин айирбошланиши мумкин бўлган акциялар берадиган ҳуқуқларни чеклаш ҳақида ушбу қимматли қоғозлар эгаларининг розилигисиз қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

 

  1. КОМПАНИЯ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

  1. Компаниянинг оддий акциялари эгаси қўйидаги ҳуқуқларга эга:
  • Компаниянинг акциядорлари реестрига киритилиш;
  • ўзига таълуқли депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • Компания фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  • Компания тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ мол-мулкнинг бир қисмини олиш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишларида овоз бериш орқали Компанияни бошқаришда иштирок этиш;
  • Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш; 
  • ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  • ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  • қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш;
  • ўзга акциядорларнинг розилигисиз ўзига тегишли акцияларни бошқа шахсларга бегоналаштириш билан боғлиқ битимларни амалга ошириш;
    1. Компаниянинг имтиёзли акциялари эгаси қўйидаги ҳуқуқларга эга:
  • Компаниянинг акциядорлари реестрига кириш;
  • ўзига таълуқли депозитарийдаги депо ҳисобварағидан кўчирма олиш;
  • Компания фойда кўриш-кўрмаслигидан қатъи назар, имтиёзли акциялар эгаларига ушбу Уставнинг 7.17. бандида белгиланган миқдордаги дивидендларни биринчи навбатда олиш;
  • олган дивидендини эркин тасарруф этиш;
  • Компания тугатилган тақдирда акцияларнинг тугатиш қийматини биринчи навбатда олиш;
  • Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўғрисида тўлиқ ва ишончли ахборот олиш;
  • қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини химоя қилиш;
  • қимматли қоғозларни харид қилиш чоғида эхтимоли бор зарарлар ва (ёки) фойданинг бир қисмини йўқотиши билан боғлиқ таваккалчиликни суғурталаш;
  • ўзга акциядорларнинг розилигисиз ўзига тегишли акцияларни бошқа шахсларга бегоналаштириш билан боғлиқ битимларни амалга ошириш;
  • акциядорларнинг умумий йиғилишида Компанияни қайта ташкил этиш ва тугатиш масалалари ҳал этилаётганда овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиш.
    1. Компания акциядорлари Компания акциялари берадиган ҳуқуқларни (ҳуқуқларнинг бир қисмини) қонунчиликда белгиланган тартибда ишончнома асосида ўз вакилига (вакилларига) бериш ҳуқуқига эга.
    2. Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.
    3. Компаниянинг ҳар бир оддий акцияси унинг эгаси бўлмиш акциядорга бир хил хажмда ҳуқуқлар беради.
    4. Оддий акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорлар ушбу уставга мувофиқ акциядорлар умумий йиғилишида мазкур йиғилиш ваколатига кирадиган барча масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан иштирок этиши мумкин.
    5. Акцияларга бўлган ҳуқуқлар акцияларни олувчига унинг депо ҳисобварағига тегишли кирим ёзуви белгиланган тартибда киритилган пайтдан эътиборан ўтади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда депозитарий томонидан бериладиган депо ҳисобварағидан кўчирма билан тасдиқланади.
    6. Акция билан тасдиқланадиган ҳуқуқлар уларнинг олувчисига ушбу қимматли қоғозга бўлган ҳуқуқлар ўтган пайтдан эътиборан ўтади.
    7. Овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар:
  • Компанияни қайта ташкил этиш тўғрисида;
  • жойлаштирилган акцияларни йириклаштириш ҳақида;
  • йирик битим тузиш масаласи бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилганда;
  • Компаниянинг уставига овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг ҳуқуқларини чекловчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки янги таҳрирдаги уставни тасдиқлаш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми Компания томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилишга ҳақлидир.

Компания акциядорларни ўзларига тегишли акцияларнинг Компания томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқи мавжудлиги, қайтариб сотиб олиш нархи ва қайтариб сотиб олишни амалга ошириш тартиби тўғрисида хабардор этиши шарт.

  1. Акциядорлар мазкур Уставнинг 6.9. бандида кўзда тутилгандан ташқари ҳолларда Компаниядан унга тегишли акцияларни қайтариб сотиб олишни талаб қилишга ҳақли эмас.
  2. Компания акциядорларининг мажбуриятлари:
  • мазкур Уставда кўрсатилган тартибда, миқдор ва усулларда акцияларнинг нархини тўлаш;
  • мазкур Уставда назарда тутилган чегараларда, Компания бошқарув органларининг қарорларига бўйсуниш;
  • Компаниянинг махфий тусда бўлган ахборотларини ошкор қилмаслик.
    1. Акциядорлар мазкур Уставда ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўладилар.

 

  1. КОМПАНИЯ ФОЙДАСИНИ, ДИВИДЕНДЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ ТАРТИБИ

 

  1. Амалдаги қонунчиликка асосан бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлаганидан сўнг, Компания фондларига ажратмалар бажарилади. Тақсимланмаган фойда Компания акциядорлари умумий йиғилиши томонидан белгиланган тартибда ишлатилади.
  2. Дивидендлар Компания тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Компаниянинг бунинг учун махсус мўлжалланган фондлари ҳисобидан ҳам тўланиши мумкин.
  3. Дивиденд Компания соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.
  4. Компания акциялар бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.  
  5. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд Компаниянинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.
  6. Дивиденд акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сони ва турига мутаносиб равишда тақсимланади.
  7. Компания молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
  8. Компаниянинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар (оралиқ дивидендлар) тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.
  9. Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор Компания кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори Компания кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек Компания уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли.
  10. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугайдиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.
  11. Дивидендларни тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорида белгиланади. Дивидендларни тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан олтмиш кундан кеч бўлмаслиги лозим.
  12. Дивидендларни тўлаш чоғида биринчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича, сўнгра оддий акциялар бўйича дивидендлар тўланади. Имтиёзли акциялар бўйича белгиланган дивидендларни тўлаш учун етарли миқдорда фойда мавжуд бўлган тақдирда Компания мазкур акцияларнинг эгаларига дивидендлар тўлашни рад этишга ҳақли эмас. Компания рад этган тақдирда акциядорлар дивидендлар тўланишини суд тартибида талаб қилиши мумкин. Компания етарли миқдорда фойдага эга бўлмаган ёки зарар кўриб ишлаётган тақдирда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар Компания томонидан Компаниянинг ана шу мақсад учун ташкил этилган захира фонди ҳисобидан ва ушбу фонд доирасида тўланиши мумкин.
  13. Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра Компания ихтиёрида қолади.
  14. Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган Компания акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.
  15. Компания қуйидаги ҳолларда дивидендларни тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли эмас:
  • Компания устав фондининг ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
  • агар дивидендлар тўланадиган пайтда Компанияда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки Компанияда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
  • агар Компания соф активларининг қиймати унинг устав фонди ва захира фонди суммасидан кам бўлса.

Ушбу бандда кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, Компания ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

  1. Компания дивидендлар миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади.
  2. Компания имтиёзли акциялари бўйича ушбу акциялар номинал қийматининг 25 (йигирма беш) фоизи миқдорида дивидендлар тўланади.
  3. Дивидендларни тўлаш тартиби ва меъёрлари ушбу Устав, Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши тегишли қарори ва (ёки) Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Дивиденд сиёсати” билан белгиланади.
  4. Компаниянинг зарарлари қонунчиликда белгиланган тартибда захира фонди маблағлари ҳисобига қопланади.

 

  1. КОМПАНИЯНИНГ ЗАХИРА ФОНДИНИ ВА БОШҚА ФОНДЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

 

  1. Компания соф фойдаси хисобидан:
  • Захира Фонди;
  • Дивидендлар тўлаш фонди;
  • Компания Кузатув кенгаши томонидан аниқланадиган, Компания фаолияти учун зарур бўлган бошқа фондларни тузилади.
    1. Бошқа маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, Компаниянинг захира фонди Компаниянинг зарарлари ўрнини қоплаш, Компаниянинг корпоратив облигацияларини муомаладан чиқариш, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар тўлаш ва Компаниянинг акцияларини қайтариб сотиб олиш учун мўлжалланади.
    2. Захира фондидан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин эмас.
    3. Компания Устав фондининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорда Компания захира фонди тузилади.
    4. Компания захира Фондига ушбу Уставнинг 8.4. бандида белгиланган миқдорга етгунига қадар ҳар йили соф фойдадан 5% миқдорида ажратмалар ўтказади.
    5. Захира  Фонди  тўлалигича  ёки   қисман   сарфланиб  бўлган   ҳолларида, мажбурий ажратмалардан тикланади.

 

  1. КОМПАНИЯНИ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ

 

  1. Компанияни бошқариш органлари қуйидагилардан иборат:
  • Акциядорларнинг Умумий йиғилиши;
  • Кузатув кенгаши;
  • Ижроия органи.

 

  1. КОМПАНИЯ АКЦИЯДОРЛАРИНИНГ УМУМИЙ ЙИҒИЛИШИ

 

  1. Акциядорларнинг умумий йиғилиши Компаниянинг юқори бошқарув органидир.
  2. Акциядорларнинг умумий йиғилишини Компания кузатув кенгашининг раиси, у узрли сабабларга кўра бўлмаган тақдирда эса, Компания кузатув кенгашининг аъзоларидан бири олиб боради.
  3. Компания акциядорларининг йиллик Умумий йиғилиши ҳар йили молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади.
  4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Компаниянинг Кузатув кенгашини ва Тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги, Компания Бошқарув Раиси билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги ҳақидаги масалалар ҳал этилади, шунингдек Компаниянинг йиллик ҳисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.
  5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган умумий йиғилишлари навбатдан ташқари йиғилишлардир.
  6. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик вақтида акциядорларга бериладиган материалларнинг (ахборотнинг) рўйхати Компания Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
  7. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
  1. Компания уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки Компаниянинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
  2. Компанияни қайта ташкил этиш;
  3. Компанияни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  4. Компания Кузатув кенгашининг сони ва таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Кузатув кенгаши аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;
  5. эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  6. Компаниянинг устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;
  7. Компаниянинг устав фондини камайтириш;
  8. ўз акцияларини қайтариб сотиб олиш;
  9. Компаниянинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш) ва унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш. Компания ижроия органининг фаолияти тартибини белгилаб берувчи Низомни тасдиқлаш;
  10. Компания тафтиш комиссиясининг аъзоларини сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш. Тафтиш комиссияси аъзоларига мукофот ва компенсациялар тўлаш;
  11. Компаниянинг йиллик ҳисоботини тасдиқлаш;
  12. Компаниянинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш;
  13. Компания Кузатув кенгашининг ва Тафтиш комиссиясининг ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан Компанияни бошқаришга доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Компания кузатув кенгашининг ҳисоботларини ва Тафтиш комиссияси хулосаларини эшитиш;
  14. акциядорлар умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш;
  15. акциядорнинг Компания акциялари ёки бошқа қимматли қоғозларини сотиб олишга доир имтиёзли ҳуқуқини қўлламаслик тўғрисида қарор қабул қилиш;
  16. акцияларни майдалаш ва йириклаштириш;
  17. конунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;
  18. конунчиликда назарда тутилган ҳолларда Компаниянинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;
  19. дивидендлар тўлаш тўғрисида қарорни қабул қилиш, акцияларнинг ҳар бир тоифаси ва тури бўйича дивиденд миқдори, тўлов шакли ва тартибини белгилаш;
  20. қонунчиликда ва мазкур Уставда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш.
    1. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Компаниянинг ижроия органи ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас.
    2. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалалар Компаниянинг Кузатув кенгаши ҳал қилиши учун берилиши мумкин эмас, қуйидаги масалалар бундан мустасно:
  • Компаниянинг устав фондини қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш ва тегишли ўзгартиришларни Компания уставига киритиш;
  • Компаниянинг ижроия органини тузиш, Бошқарув раисини сайлаш (тайинлаш), Бошқарув раисининг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш.
    1. Овозга қўйилган масала бўйича акциядорлар Умумий йиғилишининг қарори, агар Қонун ҳужжатларида ва ушбу Уставда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, йиғилишда иштирок этаётган Компания овоз берувчи акциялари эгаси бўлмиш акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    2. Мазкур Уставнинг 10.7. бандидаги а), б), в), д), н), с) қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарорлар, акциядорлар Умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлмиш акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.
    3. Ушбу Уставнинг 10.7. бандидаги а) ва у) қисмларда кўрсатилган масалалар бўйича қарор, акциядорлар умумий йиғилиши томонидан фақат кузатув кенгашининг таклифига биноан қабул қилинади.
    4. Акциядорларнинг умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарор қабул қилишга, шунингдек кун тартибига ўзгартишлар киритишга ҳақли эмас.
    5. Агар акциядор узрли сабабга кўра акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этмаган ёки бундай қарор қабул қилинишига қарши овоз берган бўлса, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарор устидан судга шикоят қилишга ҳақлидир.
    6. Акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинган қарорлар, шунингдек овоз бериш якунлари амалдаги қонунчиликда ва ушбу уставда назарда тутилган тартибда, ушбу қарорлар қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай акциядорлар эътиборига етказилади.
    7. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан уч иш куни олдин шакллантирилган Компания акциядорларининг реестрида қайд этилган акциядорлар эга бўлади.
    8. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин, Компанияни қайта ташкил этиш масаласи кўрилган ҳолда йиғилиш ўтказилишидан 30 кун олдин Компаниянинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.
    9. Компания давлат вакилини акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кун олдин ёзма шаклда хабардор қилиши шарт.
    10. Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана уни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кам ва ўттиз кундан кўп этиб белгиланиши мумкин эмас.
    11. Компания овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида бир фоизига эгалик қилувчи акциядорлар (акциядор) Компаниянинг молия йили тугаганидан кейин 60 (олтмиш) кундан кечиктирмай акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши кун тартибига масалалар киритишга ҳамда Компания кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига бу органнинг миқдор таркибидан ошмайдиган тарзда номзодлар кўрсатишга ҳақли.
    12. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши Компания Кузатув кенгашининг қарорига кўра унинг ўз ташаббуси асосида, Тафтиш комиссиясининг ёзма талаби, шунингдек ёзма талаб тақдим этилган санада Компания овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг ёзма талаби асосида ўтказилади.
    13. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилишини талаб қилаётган акциядорларга тегишли овоз берувчи акциялар улуши бундай талабни кўрсатиш санасида аниқланади.
    14. Акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқи акциядор томонидан шахсан ёки унинг вакили орқали амалга оширилади. Акциядор акциядорларнинг умумий йиғилишидаги ўз вакилини исталган вақтда алмаштиришга ёки йиғилишда шахсан ўзи иштирок этишга ҳақлидир.
    15. Агар Компаниянинг акцияси бир нечта шахснинг умумий улушли мулкида бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилишида овоз бериш ваколатлари уларнинг хоҳишига кўра умумий улушли мулк иштирокчиларидан бири ёки уларнинг умумий вакили томонидан амалга оширилади. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир шахснинг ваколатлари тегишли тарзда расмийлаштирилган бўлиши керак.
    16. Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Компаниянинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди. Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда Компаниянинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.
    17. Кворум бўлмаганлиги сабабли акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш санаси йигирма кундан кам муддатга кўчирилган тақдирда, умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар ўтказилмай қолган умумий йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг реестрига мувофиқ аниқланади.
    18. Акциядорлар умумий йиғилишининг баённомаси акциядорларнинг умумий йиғилиши ёпилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай икки нусхада тузилади. Ҳар иккала нусха ҳам умумий йиғилишда раислик қилувчи ва умумий йиғилиш котиби томонидан имзоланади.
    19. Акциядорлар умумий йиғилишини ташкиллаштириш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа масалалар амалдагии қонунчилик билан тартибга солинади ва Комапниянинг “Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисида”ги Низом билан белгиланади.

 

 

11.      КОМПАНИЯ КУЗАТУВ КЕНГАШИ

 

  1. Компаниянинг кузатув кенгаши Компания фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, амалдаги қонунчилик ва Компания устави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бундан мустасно.
  2. Компания кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
  1. Компания фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  2. Компания акциядорларининг йиллик ва навбатдан ташқари Умумий йиғилишларини чақириш, қонунчиликда кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно;
  3. акциядорлар Умумий йиғилишининг кун тартибини тайёрлаш;
  4. акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилаш;
  5. акциядорларнинг Умумий йиғилиши ўтказилиши ҳақида хабар қилиш учун Компания акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  6. Ушбу Уставнинг 10.7. бандидаги а) ва у) қисмларида кўрсатилган масалаларни ҳал этишни акциядорларнинг Умумий йиғилишига киритиш;
  7. мол-мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил этиш;
  8. Компаниянинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Компания уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш, шунингдек тегишли хужжатларни (акциялар чиқариш тўғрисидаги қарор ва эмиссия рисоласини) тасдиқлаш;
  9. аввал рўйҳатдан ўтказилган қимматли қоғозлар чиқарилишларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  10. аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматига тўланадиган ҳақ миқдори чегарасини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  11. акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  12. Компаниянинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш. Бунда Компаниянинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай тасдиқланиши лозим;
  13. Компания томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  14. қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  15. Компаниянинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
  16. Компания бошқаруви аъзоларини (бошқарув раисидан ташқари) лавозимга тайнлаш уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  17. Компаниянинг ижроия органига тўланадиган ҳақ ва компенсациялар миқдорини белгилаш;
  18. корпоратив маслаҳатчини тайинлаш ва унинг фаолияти тартибини белгиловчи низомни тасдиқлаш;
  19. Компаниянинг ички аудит хизматини ташкил этиш, унинг ходимларини тайинлаш ва ички аудит ҳизмати тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш, шунингдек ҳар чоракда унинг ҳисоботларини эшитиб бориш;
  20. Компания Тафтиш комиссияси аъзоларига тўланадиган ҳақ ва компенсация миқдори юзасидан тавсиялар бериш;
  21. Компаниянинг ижроия органи фаолиятига дахлдор ҳар қандай ҳужжатдан эркин фойдаланиш ва ижроия органидан Компания Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун уларни олиш. Олинган ҳужжатлардан Компания Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари фақат хизмат мақсадларида фойдаланишлари мумкин;
  22. дивиденд миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби юзасидан тавсиялар бериш;
  23. конунчиликда назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш (йирик битим тузиш масаласи бўйича Компания кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала Кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин);
  24. Компаниянинг захира фонди ва бошқа фондларидан фойдаланиш;

қ) конунчиликда назарда тутилган ҳолларда Компаниянинг аффилланган шахслари билан битимлар тузиш хақида қарор қабул қилиш;

ў) Компаниянинг филиалларини ташкил этиш ҳамда ваколатхоналарини очиш ва тугатиш;

э) Компаниянинг шўъба ва тобе корхоналарини ташкил этиш;

ю) Компаниянинг тижорат ва нотижорат ташкилотлардаги иштироки билан боғлиқ битимларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузиш;

я) ушбу Устав ва амалдаги қонунчиликка мувофиқ Компания Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳам ҳал этиш.

 

  1. Компания Кузатув кенгаши ўз ишини амалдаги қонунчилик, ушбу Устав ва Акциядорлар умумий йигилишида тасдиқланган “Кузатув Кенгаши тўғрисида”ги Низом асосида амалга оширади.
  2. Компания Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун Компания Ижроия органига ўтказилиши мумкин эмас.
  3. Компания Кузатув кенгашининг аъзолари, амалдаги қонунчилик ва мазкур Устав асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йиллик муддатга сайланадилар.

Компания Кузатув кенгаши аъзоларининг миқдор таркиби 9 (тўққиз) кишидан иборат.

  1. Компаниянинг кузатув кенгаши таркибига сайланган шахслар чекланмаган тарзда қайта сайланиши мумкин.
  2. Компания бошқаруви аъзолари ва бошқарув Раиси Компаниянинг кузатув кенгашига сайланиши мумкин эмас.
  3. Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Компания Кузатув кенгашининг аъзолари бўлиши мумкин эмас.
  4. Компания Кузатув кенгаши таркибига сайланадиган шахсларга нисбатан қўйиладиган талаблар акциядорлар Умумий йиғилишида тасдиқланган “Компания Кузатув кенгаши туғрисидаги Низоми”да белгилаб қўйилади.
  5. Компания Кузатув кенгашида Давлатнинг ишончли вакилининг фаолияти амалдаги қонунчиликка асосан амалга оширилади.
  6. Давлат вакили лавозимига кўра Компания Кузатув кенгашининг аъзоси бўлади, у акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан сайланмайди (қайта сайланмайди).
  7. Компаниянинг Кузатув кенгаши аъзолари сайлови кумулятив овоз бериш орқали амалга оширилади.

 

  1. Кумулятив овоз беришда ҳар бир акциядорга тегишли овозлар сони Компаниянинг Кузатув кенгашига сайланиши лозим бўлган шахслар сонига кўпайтирилади ва акциядор шу тариқа олинган овозларни битта номзодга тўлиқ беришга ёки уларни икки ва ундан ортиқ номзодлар ўртасида тақсимлашга ҳақлидир. Энг кўп овоз тўплаган номзодлар Компания Кузатув кенгаши таркибига сайланган деб ҳисобланади.
  2. Компания Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Компания Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.
  3. Компания Кузатув кенгаши ўз раисини жами аъзоларининг кўпчилик овози билан қайта сайлашга ҳақлидир.
  4. Компания Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади ва акциядорлар умумий йиғилишларида раислик қилади.
  5. Компания Кузатув кенгаши Раиси йўқ бўлган ҳолларда унинг вазифасини Кузатув кенгаш аъзоларидан бири бажариб туради.
  6. Компания Кузатув кенгаши мажлислари унинг Раиси томонидан ҳар чоракда камида бир марта чақирилади. Компания Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари Кузатув кенгаш Раисининг ташаббуси билан ёки қўйидагилар талабига кўра чақирилади:
  • Кузатув кенгаш аъзоларининг;
  • Тафтиш комиссиясининг;
  • Компания Бошқарув Раисининг;
  • ички аудит ҳизмати бошлиғининг;
  • қонунчиликда ва мазкур Уставда кўрсатилган бошқа ҳолларда.
    1. Компания Кузатув кенгашининг мажлисини ўтказиш учун кворум, Кузатув кенгашига сайланган аъзолар сонининг етмиш беш фоизини ташкил қилади.
    2. Компания Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Компания Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга. Мазкур Уставнинг 4.6. бандида ва 11.2 бандининг з), н), ч) қисмларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор Компания Кузатув кенгаши томонидан бир овоздан (якдиллик билан) қабул қилинади.
    3. Компания Кузатув кенгаши аъзоларининг сони Ушбу Уставнинг 11.5. бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлган тақдирда, Компания Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг бундай навбатдан ташқари умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилишга, шунингдек Компания ижроия органи раҳбарининг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, унинг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлашга ҳақлидир.
    4. Компания Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашнинг бошқа аъзосига беришига ҳақли эмас.
    5. Компания Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг бўлган ҳолда, Компания Кузатув кенгаши Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади.
    6. Компания Кузатув кенгаши қарорлари билан Компания акциядорлари таништирилиши мумкин. Компания акциядорлари Компаниянинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳужжатлари билан ҳам танишишлари мумкин.
    7. Компания кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли билан) Компания Кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.
    8. Компания кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг ўн кундан кечиктирмай тузилади.
    9. Компания кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган Компания кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади.
    10. Компания кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни Компаниянинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот Компаниянинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.
    11. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра, Компания Кузатув кенгаши аъзоларига улар ўз вазифаларини бажариб турган даврда ҳақ тўланиши ва кузатув кенгашининг аъзоси вазифасини бажариш билан боғлиқ харажатлари қопланиши мумкин. Бундай ҳақ ва тўловларнинг миқдори акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан белгилаб қўйилади.
    12. Компания Кузатув кенгашининг аъзолари, ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Компания манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
    13. Компания Кузатув кенгаши аъзолари Компания ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ жавобгар бўладилар.
    14. Компанияга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Компания кузатув кенгаши аъзолари жавобгар бўлмайди.

 

  1. КОМПАНИЯНИНГ ИЖРОИЯ ОРГАНИ

 

  1. Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик ижроия орган – Компания Бошқаруви томонидан амалга оширилади. Бошқарув фаолиятига Компания Бошқарув Раиси раҳбарлик қилади.
  2. Компания Бошқаруви 5 (беш) кишидан иборат бўлиб, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари ва Компания Кузатув Кенгаши ваколатларига киритилган масалалардан ташқари барча масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга.
  3. Компания Бошқаруви таркибига Бошқарув Раиси ва унинг ўринбосарлари кириши мумкин.
  4. Компания Бошқаруви коллегиал ижроия орган асосидаги ижро этувчи орган ҳисобланиб, унинг кундалик фаолиятини бошқаради ва оператив раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, Компания Устави, акциядорлар Умумий йиғилиши ва Компания Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ амалга оширади.
  5. Компания Бошқаруви акциядорлар Умумий йиғилиши ва Компания Кузатув кенгашига ҳисобот беради.
  6. Компания Бошқарув раиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 декабрдаги 523-сонли қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади ва кейинчалик акциядорлар умумий йиғилиши томонидан лавозимга тайинланади.
  7. Компания Бошқарув аъзолари Компания Кузатув кенгаши томонидан қонунчиликда ва мазкур Уставда белгиланган тартибда бир йиллик муддатга сайланадилар (тайинланадилар).
  8. Компания Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини Компания номидан Компания Кузатув кенгаши раиси имзолайди. Бошқарув аъзолари билан меҳнат шартномаларини Компания номидан Компания кузатув Кенгаши раиси ёки Компания Кузатув Кенгаши ваколат берган шахс имзолайди.
  9. Компания ходимлари мазкур Уставга ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Компания Бошқарув раиси билан меҳнат шартномасини тузадилар.
  10. Компания Бошқарувининг ваколатларига Компаниянинг кундалик фаолиятига раҳбарлик қилишга доир барча масалалар киради, акциядорлар Умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Компания Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.
  11. Компания Бошқаруви акциядорлар Умумий йиғилиши ва Компания Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилишини ташкил этади.
  12. Компания Бошқаруви ушбу Устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган “Ижроия органи тўғрисида”ги Низом асосида иш олиб боради.
  13. Компания Бошқарувининг мажлиси зарур ҳолларда, бироқ бир ойда камида бир марта ўтказилади. Компания Бошқаруви томонидан Кенгаш ёки Акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун киритиладиган масалалар мажбурий тартибда Бошқарув мажлисида олдиндан муҳокама этилади. Бошқарувнинг фикри ҳақида Кенгашда ва Акциядорларнинг умумий йиғилишида Бошқарув Раиси ёки у томонидан ваколат берилган Бошқарув аъзоси ахборот беради ва ҳимоя қилади.
  14. Компания Бошқаруви мажлиси унинг кун тартибига киритилган масалаларни, агар мажлисда Бошқарув аъзоларининг 50 фоизидан ортиқ қисми қатнашса, ҳал қилишга ҳақлидир.
  15. Компания Бошқаруви мажлисида қарорлар мажлисда қатнашаётган Бошқарув аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Бошқарув мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Бошқарувнинг ҳар бир аъзоси битта овозга эга.Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Компания Бошқаруви Раисининг овози ҳал этувчи ҳисобланади. Мазкур уставнинг 12.18. бандининг п) қисмида кўрсатилган масала бўйича қарор мажлисда иштирок этаётган Компания Бошқаруви аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинади.
  16. Компания Бошқаруви томонидан қабул қилинган қарорга рози бўлмаган Бошқарув аъзолари ўз фикрларини Компания Кузатув Кенгашига билдиришлари мумкин.
  17. Бошқарув мажлисида баённома юритилади. Баённома мажлисда иштирок этаётган Компания Бошқарув аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлис баённомаси тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгар бўлади. Бошқарув мажлисининг баённомаси Кузатув Кенгаши ва Тафтиш комиссияси аъзоларига, шунингдек аудиторга  уларнинг талабига кўра берилади.
  18. Компания Бошқарувининг мажбуриятлари ва ваколатларига қўйидагилар киради:
  1. ўз ваколатлари доирасида Компаниянинг мол –мулки ва пул маблағларини тассаруф этиш;
  2. Компаниянинг таркибий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлаш;
  3. Компаниянинг ички меъёрий ҳужжатларини тасдиқлаш, акциядорлар Умумий йиғилишининг ёки Компания Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно;
  4. Компания шуъба корхоналари, ваколатхоналари ва филиаллари учун мажбурий бўлган қарор, буйруқ ва фармойишлар чиқариш;
  5. Компания филиаллари ва ваколатхоналари низомларини тасдиқлаш ва уларга ўзгаритириш ва қўшимчалар киритиш;
  6. Компаниянинг таркибий бўлинмаларининг ўзаро самарали ҳаракатини таъминлаш;
  7. Компанияни ривожлантириш дастурлари ва бизнес-режалари ишлаб чиқиш, уларни ташкил этиш ва бажарилишини назорат қилиш;
  8. Компаниянинг ваколатли бошқарув органи томонидан тасдиқланган бизнес-режада кўрсатилган миқдорларда фойда олишни таъминлаш;
  9. қонунчиликка мувофиқ Компанияда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши, зарур ҳолати ва ишончлилигини, йиллик ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳисоботлар тегишли органларга ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек акциядорларга, кредиторларга ва бошқа олувчиларга юбориладиган Компания фаолияти тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилишини таъминлаш;
  10. Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатлар Компаниянинг Кузатув кенгаши, Тафтиш комиссияси ёки Компания аудитори талабига кўра тақдим этиш;
  11. ўз ваколати доирасида мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим тузиш (битим тузиш масаласида Компания Бошқаруви якдиллигига эришилмаган ҳолларда битим тузиш тўғрисидаги масала Компания бошқаруви қарорига мувофиқ Кузатув кенгаши ҳукмига ҳавола этилиши мумкин);
  12. Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи ахборотларни сақлаш. Компаниянинг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар рўйхати Компания Бошқаруви томонидан белгиланади;
  13. ўз ваколатига тегишли ишларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни акциядорларнинг Умумий йигилишига ва Компания Кузатув кенгашига белгиланган муддатда тақдим этиш;
  14. Компания акциядорларининг Умумий йиғилишида ва Кузатув кенгаши мажлисларида қатнашиш, дивидендлар ҳисобланиши ва тўланиши бўйича акциядорларнинг барча ҳуқуқларига риоя қилиш;
  15. ўз ваколатлари доирасида Компаниянинг самарали ва барқарор ишлашини таъминлаш;
  16. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, ҳамда Компания ички ҳужжатларига риоя қилиш;
  17. Компаниянинг Бошқаруви, қонунчилик, ушбу устав ва Компаниянинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
    1. Компания Бошқарув раисининг мажбуриятлари ва ваколатларига қўйидагилар киради:
  1. ўзининг ваколатлари доирасида Компаниянинг ишига раҳбарлик қилиш;
  2. Компания Кузатув кенгашининг розилигига кўра унинг ишида маслаҳат овози билан иштирок этади;
  3. давлат статистика ҳисоботи ва бухгалтерия хисоботини тегишли органларга тўлиқ ва ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
  4. Компанияни малакали кадрлар билан таъминлайди, Компания ходимларининг билими, малакаси, тажрибаси ва қобилиятларидан энг яхши фойдаланиш чораларини кўради;
  5. Компания ходимларининг ижтимоий кафолатларига риоя қилинишини ва улар меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлайди;
  6. Штатларни белгилайди, ходимларнинг штат рўйҳатини тасдиқлайди;
  7. Компаниянинг филиаллари ва ваколатхоналари рахбарларини лавозимга тайнланди ва лавозимдан озод этади;
  8. Компания филиллари ва ваколатхоналари штат жадвалларини тасдиқлайди;
  9. Компания номидан ишончномасиз иш юритади, давлат муассасалари, барча мулк шаклларидаги  корхона ва ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилади;
  10. Банкларда ҳисоб рақамлар шу жумладан валюта ҳисоб рақамларини очади ва Компаниянинг банк ва бошқа молия хужжатларида биринчи имзо ваколатига эга бўлади.
  11. ўзининг ваколатлари доирасида, Компания мижозлари, корхона ва ташкилотлар билан шартномалар ва контрактларни имзолайди ва битимлар тузади;
  12. Компания ходимларини ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини тузади ва бекор қилади, уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қуллайди, ходимлар томонидан меҳнат ва ижро интизомини сақлаб туришини таъминлайди;
  13. Компания номидан амалдаги қонунчиликка асосан ишончномаларни беради;
  14. Компаниянинг барча ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва фармойишлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
  15. Компания Бошқаруви раиси, қонунчилик, ушбу Устав ва Компаниянинг меъёрий хужжатларига мувофиқ бошқа хуқуқ (ваколат) ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
    1. Компания Бошқарув раиси ва Бошқарув аъзолари ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва ўз бурчларини бажаришда Компания манфаатларини кўзлаб иш тутишлари лозим.
    2. Компания Бошқарув раиси ва аъзолари Компания ва унинг акциядорлари олдидаги ўз мажбуриятларини зарур даражада бажармаганликлари учун қонун ҳужжатларига ва мазкур Уставга мувофиқ жавобгар бўладилар.
    3. Компанияга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган Компания Бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
    4. Бошқарув Раисини лавозимидан бўшатиш (ваколатини тугатиш) ҳақидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда Акциядорлар умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.
    5. Бошқарув аъзоларини лавозимидан бўшатиш (ваколатини тугатиш) ҳақидаги қарор Компания Кузатув Кенгаши томонидан қабул қилинади.
    6. Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари томонидан ушбу Устав ва мехнат шартномаси шартлари кўпол равишда бузилса, ёхуд Компания бизнес-режасининг тасдиқланган кўрсатгичларни бажарилиши бузилган ҳолларда ва уларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида Компанияга келтирилган зарарлари сабабли улар билан тузилган мехнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда муддатидан илгари бекор қилиниши мумкин.
    7. Компания Бошқарув раиси ва бошқарув аъзолари ваколатлари муддатидан илгари тугатилган ҳолда уларнинг вазифасини вақтинча бажаришни Компания Кузатув кенгашининг қарорига мувофиқ тайинланган шахс олиб бориши мумкин.

 

  1. КОМПАНИЯНИНГ МОЛИЯ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

 

а) Тафтиш комиссияси

  1. Тафтиш комиссияси Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Акциядорларнинг умумий йиғилиши 3 (уч) кишидан иборат тафтиш комиссиясини 1 йил муддатга сайлайди.
  2. Компания тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс тафтиш комиссияси аъзолигига кетма-кет 3 мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.
  3. Компания тафтиш комиссиясининг ваколатлари амалдаги қонунчилик ва мазкур Устави билан белгиланади.
  4. Компания тафтиш комиссияси фаолиятининг тартиби акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги низомда белгилаб қўйилади.
  5. Компания тафтиш комиссиясининг ёзма талабига кўра Компания ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар Компаниянинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этиши шарт.
  6. Компания тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Компания кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу Компанияда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.
  7. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг, акциядорлар умумий йиғилишининг, Компания кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки Компания овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра Компания кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.
  8. Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра Компаниянинг тафтиш комиссияси хулоса тузади, бу хулосада:
  • Компаниянинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;
  • бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
    1. Тафтиш комиссияси Компанияда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва Компания ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда Компания кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.
    2. Тафтиш комиссияси Компания манфаатлари хавф остида қолиш холларида ёки мансаабдор шахслар томонидан суистеъмол қилиш холлари аниқланганда навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишини чақиришга хақли.

 

б) Ички аудит хизмати

  1. Компанияда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати Компаниянинг кузатув кенгашига ҳисобдордир. Ички аудит хизмати аъзоларининг сони ва шахсий таркиби амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартибда ташкил этилади.
  2. Ички аудит хизмати Компаниянинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек Компанияни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали Компаниянинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.
  3. Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади.

 

в) Аудиторлик ташкилоти

  1. Аудиторлик ташкилоти Компания билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Компаниянинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосаси тақдим этади.
  2. Аудиторлик ташкилоти Компаниянинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборотлар ҳақида нотўғри якун баён этилган аудиторлик хулосаси тузганлик оқибатида етказилган зарар учун Компания олдида жавобгар бўлади.

 

  1. КОМПАНИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ

 

  1. Компанияни қайта ташкил этиш (жумладан: қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш ва ўзгартириш) ва тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарори асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги билан белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
  2. Компанияни қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 49 – 52 моддалари, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 92 – 97 моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
  3. Компаниянинг тугатилиши ҳуқуқ ва мажбуриятларни ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтказмаган ҳолда Компания фаолиятини тугатишга сабаб бўлади.
  4. Компания қуйидаги ҳолларда тугатилади:
  • Ихтиёрий равишда, акциядорлар Умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ;
  • Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатларига мувофиқ суд қарорига асосан;
  • амалдаги қонун хужжатларида назарда тутилган бошқа сабабларга асосан; 
    1. Компанияни тугатиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 53 – 56 моддалари, шунингдек “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” қонуннинг 98 – 101 моддаларига мувофиқ амалга оширилади.
    2. Компанияни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан сўнг Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши Тугатувчини тайинлайди.
    3. Компания тугатилётганда давлат Компаниянинг акциядори бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси таркибига давлат мулкини тасарруф этишга ваколатли органнинг вакили киритилади.
    4. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб унга Компания ишларини бошқариш ваколатлари ўтади.
    5. Тугатувчи:
  • Тугатувчи Компаниянинг тугатилиши ҳақида, шунингдек унинг кредиторлари томонидан талабларни баён этиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон беради. Кредиторлар томонидан талаблар тақдим этиш учун муддат Компаниянинг тугатилиши тўғрисидаги хабар эълон қилинган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги лозим.
  • кредиторларни аниқлаш ва дебиторлик қарзларини олиш чора-тадбирларини кўради, шунингдек кредиторларни Компаниянинг тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади;
  • Компаниянинг мол-мулкини баҳолашни ташкил этади.
    1. Агар тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган пайтга келиб Компания кредиторлар олдида мажбуриятларга эга бўлмаса, унинг мол-мулки қонунчиликка мувофиқ акциядорлар ўртасида тақсимланади.
    2. Кредиторларнинг талаблар қўйиши учун белгиланган муддат тугаганидан кейин тугатувчи оралиқ тугатиш балансини тузади, мазкур балансда тугатилаётган Компания мол-мулкининг таркиби, кредиторлар томонидан тақдим этилган талаблар, шунингдек уларни кўриб чиқиш натижалари ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади. Оралиқ тугатиш баланси тугатилаётган Компания акциядорларининг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
    3. Агар Компания тугатилаётганда мавжуд пул маблағлари кредиторларнинг талабларини қаноатлантириш учун етарли бўлмаса, тугатувчи Компаниянинг мол-мулкини суд қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда ким ошди савдосида сотишни амалга оширади.
    4. Тугатилаётган Компания кредиторларига пул суммаларини тўлаш Тугатувчи томонидан оралиқ тугатиш балансига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган навбат тартибида мазкур баланс тасдиқланган кундан эътиборан амалга оширилади.
    5. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин Тугатувчи тугатиш балансини тузади. Бу баланс акциядорларнинг Умумий йиғилиши томонидан тасдиқланади.
    6. Тугатувчи ушбу моддада назарда тутилган тартиб-таомиллар тугалланганидан кейин Компания қимматли қоғозлари чиқарилишларининг давлат рўйхатидан ўтказилганлигини бекор қилиш юзасидан зарур тадбирларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда амалга оширади.
    7. Компания имтиёзли акцияларининг тугатиш қийматининг миқдори ушбу имтиёзли акцияларнинг номинал қийматига тенг.
    8. Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин Компаниянинг қолган мол-мулки тугатувчи томонидан акциядорлар ўртасида қуйидаги навбат бўйича тақсимланади:
  • биринчи навбатда қонун хужжатларига мувофиқ қайтариб сотиб олиниши лозим бўлган акциялар бўйича тўловлар амалга оширилади;
  • иккинчи навбатда имтиёзли акциялар бўйича ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва ушбу Уставнинг 15.16. бандида белгиланган имтиёзли акциялар бўйича тугатиш қийматини тўлаш амалга оширилади;
  • учинчи навбатда тугатилаётган Компаниянинг мол-мулкини оддий акциялар эгалари бўлган акциядорлар ўртасида тақсимлаш амалга оширилади.
    1. Мол-мулкни ҳар бир навбат бўйича тақсимлаш аввалги навбат бўйича мол-мулк тўлиқ тақсимлаб бўлинганидан кейин амалга оширилади.
    2. Агар Компаниядаги мавжуд мол-мулк ҳисобланган, бироқ тўланмаган дивидендларни ва Компания уставида белгиланган тугатиш қийматини имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган барча акциядорларга тўлаш учун етарли бўлмаса, мол-мулк имтиёзли акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар ўртасида уларга тегишли акцияларнинг сонига мутаносиб равишда тақсимланади.
    3. Мол-мулкни тугатиш қийматининг чет эллик инвестор бўлган акциядорга ўтказиладиган қисмини Компания хорижий валютага айирбошлаб бериши шарт.
    4. Рўйхатдан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувни киритган пайтдан эътиборан Компанияни тугатиш тамомланган, Компания эса фаолиятини тугатган деб ҳисобланади.

Рўйхатдан ўтказувчи орган Компания тугатилганлиги ҳақидаги тегишли ёзувни фақат Компаниянинг қимматли қоғозлари чиқарилишлари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги бекор қилинганидан кейингина киритади. 

  1. Тугатувчи ноқонуний ёки атайин нотўғри қилинган ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида Компанияга келтирилган зарар учун жавобгардир.

 

  1. УСТАВГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

 

  1. Компания акциядорларининг Умумий йиғилиши ва ўз ваколатлари доирасида Компания Кузатув кенгаши томонидан Компания Уставига киритиладиган барча ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикасининг тегишли Давлат органида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
  2. Компания уставига киритилган ўзгартишлар ва қўшимчалар ёки Компаниянинг янги таҳрирдаги устави учинчи шахслар учун улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб, қонунчиликда белгиланган ҳолларда эса давлат рўйхатидан ўтказувчи орган хабардор этилган пайтдан эътиборан кучга киради.
  3. Агар мазкур Уставни бирон бир қоидаси ўз кучини йўқотган бўлса, бу қоида бошқа қоидаларни тўхтатиш учун сабаб бўлмайди.
  4. Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик хужжатларида мазкур уставда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик хужжатлари қоидалари қўлланилади.
  5. Компаниянинг ушбу Устави Давлат рўйхатидан ўтказилиши муносабати билан Тошкент шахар Яккасарой тумани хокимияти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйҳатдан ўтказиш инспекцияси томонидан 2008 йил 26 ноябрдаги №11-000843 сонли реестр рақами билан рўйхага олинган Компания устави ва унга киритилган барча ўзгартириш ва қўшимчалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

 

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди