Asosiy ko'rsatkichlar

“Ўзтрансгаз” АК  Республика Ҳукумати томонидан қўйилган муддатли ва узоқ муддатли истиқболли вазифалар, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ислоҳотлари, корхоналарининг техник жиҳатидан қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш дастурлари каби устувор йўналишларига риоя қилган ҳолда техник жиҳатидан қайта жиҳозлаш, модернизациялаш, қурилиш, ва реконструкция ишларини амалга оширади.

   “Ўзтрансгаз” АК Республика газ транспорт тизимини мувофиқлаштириш истиқболларини белгилаган ҳолда техник хусусият кўрсаткичларидан келиб чиқиб, транзит транспортировкасини   технологик жараёнларни мувофиқлаштириш ва ишлаб чиқаришни  модернизация қилишнинг турли хил вариантларини қўллаш йўли билан босқичма - босқич ишлаши мумкин.

    Вазифаларни мақсадли амалга оширилиш учун 2011-2020 йилларда табиий газни транспорт қилиш, уни етказиб беришда табиий газ ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва транспорт қилиш назарда тутувчи муҳим устувор йўналишларини бажариш стратегияси ишлаб чиқилган. Амалий иш йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди:

  • магистрал газ қувурларини қуриш;
  • компрессор станцияларини қурилиши;
  • компрессор станцияларни реконструкция қилиш;
  • мавжуд қувватларни модернизациялаш;
  • фаол газни сақлаш ҳажмини кўпайтириш мақсадида ГЕОС иншоатларини жиҳозлаш;
  • сиқилган газда ишлайдиган автотранспортларга газ баллон жиҳозларини ишлаб чиқиш (Навоий ЭИИЗ);
  • Ўзбекистон Республикаси регионларида бир қатор автотранспортларга газ тўлдирувчи компрессор станцияларни қуриш (АГНКС);
  • автомобиль газ баллонлари ишлаб чиқишни йўлга қўйиш;
  • технологик жараёнлар билан бошқариладиган замонавий автоматлаштирилган усулларини жорий қилиш (СКАДА газ транспорт тизими бўйича технологик алоқа ва бошқарув тизимини таъминлаш);
  • Тоза Ривожланиш Механизмини доирасида лойиҳаларни амалга ошириш орқали компрессор станцияларида ЁЭР фойдаланиш;
  • энергия самарадорлиги ва ишлаб чиқаришда энергия ҳажмини камайтиришга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш.

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди