Fuqarolarni murojat qilish tartibi

“Ўзтрансгаз” АКда фуқароларнинг ариза, таклиф ва шикоятлари  Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майдаги 1064-XII сонли “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ амалга оширилади.

Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқидан фойдаланишлари бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги керак.  

Фуқароларнинг мурожаатлари ёзма равишда ариза, шикоят ёки таклиф шаклида ҳудудий газ таъминоти корхоналарига ёки яшаш жойларидаги газтаъминоти корхоналарига фуқаро номидан ёки жамоа номидан берилиши мумкин.

Мурожаатномда Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролар мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак. Шунингдек, ёзма мурожаатнома аризачининг имзоси билан тасдиқланиши керак.

Вояга етмаганлар ҳамда мулоқатга лаёқатсиз шахслар манфаатларини кўзлаб ариза, таклиф ва шикоят уларнинг вакиллари томонидан қонун ҳужжатлари назарда тутилган тартибда берилиши мумкин.

Ариза, таклиф ва шикоятга улар юзасидан илгари қабул қилинган, фуқародаги мавжуд қарорлар (ёки уларнинг нусхалари), шунингдек ариза , таклиф ва шикоятни кўриб чиқиш учун зарур бошқа ҳужжатлар илова қилиниши мумкин.

Мурожаатларда фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган, ариза, таклиф ёки шикоятнинг моҳияти баён этилмаган,  бундай маълумотлар кўрсатилмаган ёки у ҳақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар қонунга мувофиқ аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

         Фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрийлик асосида амалга оширилдади.

Фуқароларнинг таклифлари келиб тушган эътиборан,  Қонуннинг  18- моддасига асосан, бир ой муддат ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганишни талаб қилмайдиган таклифлар ўн кун муддатда;

 Ариза ва шикоятлар бир ой муддат ичида, қўшимча ўрганишни талаб қилмайдиган ариза ва шикоятлар ўн беш кун муддатда кўриб чиқилади.

Ариза ёки шикоятни ҳал этиш учун махсус текширув ўтказиш, қўшимча материаллар тўплаш ёҳуд бошқа чораларни кўриш талаб этилса, уларни кўриб чиқиш муддати истисно тариқасида компания раҳбарияти томонидан муаллиф ҳабардор қилинган ҳолда, бир ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин. Бунда мурожаатномаларни кўриб чиқиш умумий муддати икки ойдан ошмаслиги керак.

Фуқаро унинг мурожаатини қабул қилиш ва кўриб чиқиш асоссиз равишда рад этилганлиги устидан бўйсинув тартибида юқори турувчи органга беришга ҳақли.

Мурожаатни кўриб чиқишни ғайриқонуний равишда рад этиш, мурожаатни кўриб чиқиш муддатини узрли сабабларсиз бузиш, асослантирилмаган, қонунга хилоф қарорлар қабул қилиш ёҳуд фуқаронинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маълумотларни ошкор қилиш, шунингдек фуқаролар мурожаатлари ҳақидаги қонунчиликни бошқача тарзда бузиш, бунга йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда интизомий жазо чораларининг қўлланилишига олиб келади.

Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда фуқароларнинг шахсий ҳаётига доир маълумотлар уларнинг розилигисиз, шунингдек давлат сири ёхуд қонун билан қўриқланадиган бошқа сир ҳисобланган маълумотлар ва агар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини камситадиган бўлса, бошқа ахборотлар ошкор этилишига йўл қўйилмайди.

Мурожаатга тааллуқли бўлмаган, фуқаронинг шахсига доир маълумотларни суриштириб билишга йўл қўйилмайди.

Мурожаатнома Компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар фаолиятига алоқадор бўлиб, уни жойида ўрганмасдан туриб ҳал қилишнинг имконияти бўлмаган ёки юқори идораларнинг мурожаатномани жойида ўрганиш ҳақидаги топшириғи бўлган ҳолларда мурожаатномани жойида ўрганиш мақсадида, ижроия аппарати мутахассис(лар)и компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотларига хизмат сафарига юборилади.

Мурожаат юзасидан қабул қилинган қарор компания раҳбари ёки тегишли ўринбосарлар томонидан имзоланади.

Мурожаатнома компания Бош директори ва унинг ўринбосарлари имзоси билан компания тасарруфидаги корхона ва ташкилолар раҳбарларига тўғридан-тўғри ёки раҳбарият резолюцияси билан ижроия аппаратининг таалуқлилиги бўйича маъул белгиланган бошқарма ва бўлимлар бошлиқлари томонидан компания тасарруфидаги корхона ва ташкилотларга уни ўрганиб чиқиб, натижасини ҳабар қилиш топшириғи  тариқасида  юбориш йўли билан амалга оширилиши мумкин.

Компания ижроия аппаратида фуқароларни шахсан қабул қилиш Бош директор, унинг ўринбосарлари, шунингдек, ижроия аппарат бошқарма ва бўлимлари бошлиқлари томонидан белгиланган графикка мувофиқ кун ва соатларда амалга оширилади. 

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди