Gaz foydalanuvchilarini ro'yxatga qo'yish va ro'yxatdan olish tartibi

1.     Улгуржи истеъмолчиларни газлаштириш

Улгуржи истеъмолчиларни газлаштириш газ билан таъминлаш корхонасининг шаҳар ёки туман филиали директори номига берилган ариза асосида амалга оширилади.

Газ билан таъминлаш корхоналарининг шаҳар ёки туман филиаллари бош муҳандиси томонидан, ариза берилган кундан бошлаб 3 кун мобайнида, жойлашган манзили тўғрисидаги маълумотлар, ташкилотнинг фаолият тури, уланиш нуқтаси ва фойдаланиладиган газ ускунаси кўрсатилган буюртма асосида газ тармоғига уланиш учун техник топшириқ берилади.

Берилган техник шартлар табиий газ сарфланишининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтларига юборилади.

Истеъмолчи корхона раҳбарияти томонидан ариза, техник шартлар ва лойиҳа институти томонидан берилган табиий газ сарфланишининг ҳисоб-китоби белгиланган муддатларда техник шартларни ишлаб чиқиш бўлимига тақдим қилинади.

Ишлаб чиқилган техник шартлар газ билан таъминлаш корхоналарининг шаҳар ёки туман филиаллари бош муҳандиси томонидан тасдиқланади, унинг асосида тегишли ишларни амалга ошириш учун лицензияга эга ихтисослаштирилган лойиҳа институтлари томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилади.       

Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари «Саноатконтехназорат» ва «Ўздавлатнефтгазинспекция» Давлат инспекцияларида рўйхатдан ўтказилиши ҳамда корхона раҳбари ва газ билан таъминлаш корхоналарининг шаҳар ёки туман филиаллари бош муҳандиси томонидан тасдиқланиши керак.

Монтаж қилиш ишлари газ билан таъминлаш корхоналарининг шаҳар ёки туман филиаллари газлаштириш бўлими бошлиғининг лойиҳа қарорларининг мувофиқлиги юзасидан назорати остида газ қувурларини монтаж-пайвандлаш ишларини бажариш учун лицензияга эга ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

Уланиш учун газ қувурини қабул қилиш бўйича комиссия томонидан бажарилган ишларнинг лойиҳа қарорлари билан; фойдаланиладиган газ ускуналарининг амалдаги стандартлар билан мувофиқлиги тўғрисида хулоса берилади, шунингдек монтаж қилинган газ қувурининг мустаҳкамлиги ва зичлиги юзасидан синов ўтказилади, улар асосида газнинг уланиши, созланиши ва берилиши амалга оширилади.

Якунда табиий газни етказиб бериш учун шартнома тузилади.

2.     Аҳолининг шахсий турар-жой уйлари ва квартираларини газлаштириш

Аҳолининг шахсий турар-жой уйлари ва квартираларини газлаштириш газ билан таъминлаш корхонасининг шаҳар ёки туман филиали директори номига берилган ариза асосида амалга оширилади.

Ариза берган фуқаронинг турар-жойига чиқиш орқали газ билан таъминлаш корхонасининг шаҳар ёки туман филиали бош муҳандиси томонидан уланиш нуқтаси аниқланади ва ҳужжатлар тўплангандан сўнг лойиҳа институтларига топширилади.

Топширилган лойиҳа қарори монтаж-пайвандлаш ишларини амалга ошириш учун пудратчига берилади.

Монтаж ишлари якунлангандан сўнг барча ҳужжатлар тайёрланади ва газ билан таъминлаш корхонасининг шаҳар ёки туман филиалига топширилади, инструктаж ўтказилади ва ҳисоблаш ускунаси ўрнатилади, бажарилган ишлар далолатномаси тузилади.

Якунда табиий газни етказиб бериш учун шартнома тузилади.

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди