Gazni tashish va tranzit qilish

    Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси газ транспорт тизими 13,6 минг километрдан ортиқроқ магистрал газ қувурларидан ташкил топган.

    Компрессор станцияларда, магистрал газ қувурлари орқали газни транспортини амалга оширадиган турли хил русумда 252 газ ҳайдовчи агрегатлар эксплуатация қилинади.

   Ўзбекистон республикаси истеъмолчиларига табиий газни етказиб бериш хамда уни экспорти ва транзитини, шарқий, шимолий ва жанубий йўналишларда газни ер остида сақлаш иншоатлари ва магистрал газ қувурлари бошқармаси амалга оширади.

   Табиий газ оқими магистрал газ қувурларига асосан регионлардаги газ қазиб чиқарувчи ва газни қайта ишловчи корхоналардан келиб тушади ва улар қуйидаги асосий йўналишларга тарқатилади:

   -табиий газни аҳолига ва саноат истеъмолчиларига сотиш;

   - магистрал газ қувурларига бевосита чиқиш имконияти бўлган  саноат корхоналарига табиий газни сотиш;

   - табиий газ экспорти;

   - табиий газни ер ости омборларига ҳайдаш.

     Компаниянинг транзит ресурслари корхоналарга тааллуқли табиий газ транзитини ўз ичига олиш билан биргаликда   маҳсулотни ва корхоналарни айирбошлаш келишуви шартларига асосан фаолиятини амалга оширадиган. 

      Корхоналар хорижий капитал шериклигида амалдаги қонунчилик шартларига асосан чегарада ўзаро боғланган давлатларнинг (қўшни) газ тизимингдан, табиий газни сотиш ҳуқуқига эга.     

     Магистрал газ транспорти объектларида ишларни ишончли ва узлуксиз таъминлаш,  мамлакатни ўзида   ва хорижда ишлаб чиқилган магистрал газ қувурлари объектларини эксплуатация қилиш тажрибасига асосан амалга оширилади. Тармоқ-эксплуатацион хизматлар керакли техника, жиҳозлар ҳамда  малакали мутахассислар билан бутланган.

    Магистрал газ транспорти объектлари ишларини ишончли ва узлуксиз бўлиши қуйидагилар ҳисобидан таъминланади;

  • газ қувурлари тармоқ қисми ҳолатини доимий назорати, қувур ўтказгичларнинг техник ҳолатини диагностикаси, газ қувурлари ички қисмини тозалаш ҳамда газ қувурларини қувур ичини дефектоскопия натижаларига кўра таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш орқали;
  • ГПАларни диагностикаси, техник таъмири ва хизмати, КС ички майдончаларни коммуникациялар ва технологик жиҳозлаш;
  • газ транспорт тизими объектларини замонавий реконструкция ва модернизация қилиш;
  • техник персоналини доимий равишда ўқитиш ва малакасини ошириб бориш.

     Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажарилиши, газ транспорт тизими объектларда тармоқ қисмини эксплуатация қилишда ишларни ишончли ва узлуксиз бўлишини, экспорт ва транзит мажбуриятларни ошириш, истеъмолчиларга узлуксиз газ таъминлаш ҳамда газни транспорт қилиш жараёнида йўқотишларни камайтириш имкониятини беради.

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди