Iste'molchilarga gazni yetkazib berish

Газ-мамлакатнинг миллий бойлиги. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг дастлабки даврларида республика корхоналарнинг иқтисодий ўсиш суръатини таъминлаш ва рақобат бардошлигини ривожлантиришга катта аҳамият берилмоқда. Бу эса ўз ўрнида иссиқлик энергияси ресурсларига бўлган эҳтиёжни оширади. Мамлакат ичи ва ташқарисида табиий газ истеъмолига бўлган эҳтиёж ўсишини ҳисобга олиб, газ транспорт ва газ тарқатиш тизимларини доимий равишда ривожлантириш ва такомиллаштириб бориш, уларни  ишончлилигини ошириш.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги ““Ўзтрансгаз” АК фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида” ги ПҚ-438 сонли қарорига мувофиқ, компания бевосита ички истеъмолчиларни газ таъминотини амалга оширади, бу табиий газ транспорти ва тарқатишнинг ягона технологик тизимини барпо этишда муҳим қадам ҳисобланади.  

   Бугунги кунда “Ўзтрансгаз “АК 127,7 минг. км ортиқроқ газ тарқатиш тизими ва  96,3 минг. бирликдаги газ тарқатиш тармоқларини ўз ичига олади.

     Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги йилларида, Компания янги магистрал ва газ тарқатиш қувурларини қуриш ҳамда ишга тушириш йўли билан қишлоқ ва шаҳар жойларини газлаштиришда аҳамиятли даражага кўтарилди. Соҳага инвестициялар ҳажмини кўпайтирилиши натижасида, 1991 йилда магистрал газ қувурларини узунлиги 1,4, газ тарқатиш тармоқларининг узунлиги 3 бараварига ҳамда газлаштириш даражаси 2 бараварига, яъни 44,1 фоиздан 85,3 фоизгача ўсган. Ҳудудларни газлаштирилиш ишлари шаҳарларда ва қишлоқ жойларида амалга оширилади Бугунги кунга келиб газлаштиришнинг даражаси тегишлича 89 ва 80 фоизни ташкил қилади.

     Ҳудудларни ривожлантириш Давлат дастурига мувофиқ ҳамда  истеъмолчиларни,   табиий газдан фойдаланиш ҳуқуқига эгалигини яхшилаш ва аҳолини, айниқса қишлоқ жойларида маиший шароитини кўтариш мақсадида акциядор компания охирги йилларда айрим узоқлашган ҳудудларини газлаштириш учун мақсадли комплекс чораларини амалга оширмоқда.

    Айни пайтда Компания олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб қуйидаги истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминланишини амалга оширмоқда:

    -20,5 миллиондан кўпроқ аҳоли истиқомат қиладиган 4 519806 уй-жойлар;

     -  80 912 улгуржи истеъмолчилар, шу жумладан 4 964 саноат корхоналар;

     - 17 833 маиший ва ижтимоий аҳамиятдаги объектлар ва 58 115 якка тартибдаги тадбиркорларни.

      Ундан ташқари, Компания газ тармоқларидан узоқда жойлашган қишлоқ жойларидаги 1,6 миллиондан кўпроқ истеъмолчиларга, суюлтирилган газ етказиб беришни таъминламоқда. Ушбу мақсадларга 330 минг. айланма газ баллонларидан, газ баллонларга хизмат қилувчи 206 сервис марказлари ва омборларидан ҳамда уларни етказиб бериш учун 283 махсус автотранспортлардан фойдаланмоқда. 

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди