Kadrlar siyosati

Магистрал газ қувурлари объектлари ва газ тақсимлаш тармоқларидан ишончли фойдаланиш, уларни замонавийлаштириш (модернизациялаш) ва техник жиҳатдан қайта таъминлаш, замонавий ускуналарни татбиқ қилиш ва янги турдаги хизматлар кўрсатиш малакали ва тайёрланган кадрларни талаб қилади.

Самарали кадрлар ва ижтимоий сиёсат “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси ходимлари муваффақиятли фаолиятининг энг муҳим шарти ҳисобланади. Шу туфайли, Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрларни тайёрлаш бўйича миллий дастур ва “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компаниясининг тармоқ дастурига мувофиқ, Компания томонидан кадрларни тайёрлаш бўйича мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда компанияда бутун республика бўйича фаолият кўрсатувчи 36402 нафар ходим хизмат қилмоқда. Компания ходимларининг таркиби қуйидаги тарзда тақсимланган:

- раҳбарлар – 2027 нафар киши ёки 5.5%;

- мутахассислар – 4222 нафар киши ёки 11.6%;

- ишчилар – 25834 нафар киши ёки 70.9%;

- хизматчилар – 4319 нафар киши ёки 11.8%.

Республика олий ўқув юртлари ва ихтисослаштирилган коллежлари соҳа мутахассисларини асосий етказиб берувчилар ҳисобланади. Масалан, 2007 йилда Тошкент шаҳрида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг ўқув-таълим фаолияти бошланди. Мазкур олий ўқув юрти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги “Тошкент шаҳрида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиали фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги ПҚ–564-сон Қарорига мувофиқ ташкил қилинган. Ҳозирги вақтда Филиалда 40 нафар талаба нефт-газ тармоғининг устувор йўналишлари бўйича таълим олмоқда. 2012 йилда Филиалда 97 нафар ёш мутахассисларнинг илк битируви бўлиб ўтди ва барча битирувчилар тармоқ корхоналарига ишга жойлаштирилди.

“Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси Филиалнинг асосий ҳомийси ҳисобланади, ўқув юртининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашда фаол иштирок қилади, талабаларнинг ўқиш учун контрактларини тўлайди, олий ўқув юртини битиргач “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси тизимида ишга жойлаштиради.

Ёш мутахассисларни тайёрлаш А.Р.Беруний номидаги Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технологиялар институти, Қарши муҳандислик-иқтисодий институти, Бухоро муҳандислик-иқтисодий юқори технологиялар институти, Фарғона политехника институти, Жиззах политехника институти, Самарқанд меъморчилик-қурилиш институти, Тошкент автомобиль йўллари институти, Тошкент ахборот технологиялари университети, Урганч Давлат университети, Сингапур менежментни ривожлантириш институти томонидан ҳам амалга оширилиб келинмоқда.

Кадрларни тайёрлаш бўйича миллий ва тармоқ дастурларида белгиланган вазифаларни ҳал қилиш, нефт-газ тармоғида ишлашни хоҳловчи иқтидорли ва қобилиятли ёшларни танлаш, улар орасидан юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва улардан корхоналарда унумли фойдаланиш доирасида, шунингдек Компаниянинг ишлаб чиқариш фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда назарий билимларни мустаҳкамлаш ва нефт-газ соҳаси мутахассиси сифатида мустақил ишлаш имкониятларини текшириш учун ўқув жараёнини нефт-газ тармоғи корхоналарининг бевосита иш шароитларида давом эттириш мақсадида, Компания томонидан амалиётчи-талабаларга ўз ихтисосликлари бўйича малакавий амалиёт энг самарали ўтишини, хавфсиз ва соғлом меҳнат шарт-шароитларини таъминловчи иш жойлари тақдим қилинади.

Олий ўқув юртларининг талабалари ва магистрантлари томонидан тармоқ бўлинмаларида ишлаб чиқариш амалиётининг ўтиши “Ўзбекнефтгаз” Миллий холдинг компаниясининг 2004 йил 9 июлдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган малакавий амалиётни ташкил қилиш тўғрисидаги Низом ҳамда корхона ва Олий ўқув юрти ўртасида тузилган шартнома асосида амалга оширилади.

Тармоқ корхоналарида касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан ишлаб чиқариш амалиётининг ўтиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 февралдаги 40-сон Қарори билан тасдиқланган “Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари томонидан ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ амалга оширилади.

Ходимлар компаниянинг асосий салоҳиятини ташкил қилиши туфайли, “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси қулай меҳнат шароитлари яратилишига ҳамда ижтимоий кафолатлар, имтиёзлар ва компенсациялар таъминланишига алоҳида диққат-эътибор қаратади.

Компания ва ходимлар ўртасидаги ижтимоий-меҳнат муносабатлари меҳнат тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ва жамоа шартномаси билан тартибга солинади.

Ходимлар бошқаруви бўйича кадрлар сиёсатининг асосий йўналишлари ва уларнинг моҳиятлари қуйидагилардан иборат:

- ходимнинг касбий маҳоратини такомиллаштириш мақсадида хизмат даражаси бўйича юқорилашуви;

- касбий масалаларни ҳал қилиш учун шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш орқали уларни реализация қилиш;

- ходимни нафақат касбий маҳорати ўсишининг вертикал шкаласи бўйича, балки ишлаб чиқариш кўрсаткичлари ўсиши ва сифати ҳисобга олинган ҳолда ривожлантириш.

Ҳозирги шароитларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масаласи ҳар қандай корхона учун долзарб ҳисобланади. Ушбу муаммога алоҳида эътибор қаратилади, чунки яхши касбий таълим – ходимлар ижтимоий ҳимояланганлигининг муҳим омили.

Ушбу мақсадларда, “Ўзтрансгаз” Акциядорлик компанияси томонидан қуйидаги бир қатор ўқув ташкилотлари билан ишчи ходимни ва муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича шартномалар тузилган:

- республика стандартлаштириш, метрология ва сертификация илмий-тадқиқот институти;

- “Ходимлар тайёрлаш маркази” ўқув маркази;

- “Урганчтрансгаз” шўъба корхонаси қошидаги ўқув-курс комбинати;

- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги бошқарув институти;

- Ички ишлар вазирлиги қошидаги ёнғин хавфсизлиги олий техника мактаби;

- “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси қошидаги “Контехназорат ўқув” илмий-техник маркази.

Бизнинг мақсадимиз – ишчидан бошқарувчига қадар юқори сифатли кадр вертикалини тузишдан иборат. Зеҳн-идроклилик, замонавий фикрлаш, яхши коммуникатив қобилиятларга эгалик, ўз билимини ошириш, ўз имкониятларини амалга ошириш – ёш мутахассиснинг тикланиши ва муваффақиятли ривожланиши учун зарур сифатлар ҳисобланади.

    Ходимларни мақсад сари чорлаш, рағбатлантириш бўйича турли-туман имкониятларга эга бўлган компаниянинг Кадрлар ва ижтимоий ривожлантириш бошқармаси компанияни бозорда энг жозибадор иш берувчи сифатида ифодалаш орқали унинг сиёсатини такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга кўмаклашмоқда.

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди