MATBUOT XIZMATI BILAN BOG'LANISH

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси Матбуот хизмати ҳақида

Матбуот хизмати миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида мамлакатда изчил амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси тизими фаолиятининг долзарб жиҳатларини ёритиб, жамоатчиликка газ саноатига алоқадор ахборотлар тақдим этиб боради.

Матбуот хизмати томонидан барча оммавий ахборот воситаларининг вакиллари учун ахборот очиқлиги таъминланиб, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси тизимида сир сақланиши лозим бўлган  маълумотлардан ташқари, сўралган ахборотнинг барча турларини етказиб бериш йўлга қўйилган.

“Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси Матбуот хизмати раҳбари: Зияев Ботир Фарҳодович

Телефон: (+998 71) 239-11-50

Электрон манзил: pressa@uztransgaz.uz

Оммавий ахборот воситалари вакилларининг “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясига мурожаат этиш тартиби

 

Ҳурматли оммавий ахборот воситалари вакиллари!

Оммавий ахборот воситаларида “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси тизими фаолиятини ёритмоқчи бўлсангиз Матбуот хизматига мурожаат этишингиз ва уларнинг ёрдамига таянишингиз мумкин:

1. Ёзма равишдаги сўровларни қуйидаги манзилга: 100031, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Юсуф Хос Хожиб кўчаси 31 а уй ёки (+998 71) 239-11-50 телефон орқали (сўровлар масъул раҳбар, бош муҳаррир имзоси билан расмий бланкда) юборинг.

2. Электрон тарздаги мурожаатларни pressa@uztransgaz.uz манзилига юборинг.

3. Биз билан телефон (+998 71) 239-11-50 орқали боғланишингиз мумкин.

Барча сўровлар ўз ичига қуйидагиларни олган бўлиши шарт:

- материалнинг асосий мавзуси формулировкаси;

- саволлар рўйхати;

- материални эълон қилиш ёки эфирга узатиш санаси;

- таҳририят ва мухбир ҳақида маълумот (хизмат ва қўл телефонлари, электрон манзил).

Жавоблар Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида” ва “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ равишда тақдим этилади.

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди