Sifat boshqaruv tizimi

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 июндаги  “Республика корхоналарида халқаро стандартлар талабларига мувофиқ  сифат бошқарув тизимини жорий қилинишини кенгайтириш бўйича қўшимча тадбирлари тўғрисида”ги  173 сонли қарорига асосан “Ўзтрансгаз” АКда, 2009 йилнинг октябр ойидан 2010 йилнинг декабр ойига қадар компаниянинг бешта бўлинмаларида сифат менежменти тизимини ишлаб чиқиш,жорий қилиш ва сертификация қилиш борасида ишлар олиб борилган.  Халқаро стандартларга мос ISO 9001 2008 (СМТ)  сифат менежменти тизимини жорий қилиниши компанияни ташқи иқтисодий фаолиятида тўлақонли иштирокчи бўлишга, газ транспорт тизимини ҳақиқий менеджери сифатида мамлакат ичида бошқа ўринни эгаллашга имконият яратади.

Компания томонидан қуйидаги стратегик йўналиш ва вазифаларини белгилаб олинди:

  • “Ўзтрансгаз” АКнинг халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини  ишлаб чиқиш, жорий этиш, фаолиятини юритиш ва такомиллаштириш;
  • Магистрал газ қувурлари тизими ва газ тақсимлаш тармоқлари тизимини замонавийлаштириш (модернизациялаш), техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш;
  •  Табиий газни ҳисобга олиш услубини такомиллаштириш;

• Газ транспорт тизими фаолиятининг мустаҳкам (ишончлилик) даражасини ошириш ва барча тоифали истеъмолчиларга табиий газни узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш;

  •  Экспорт учун табиий газнинг етказиб берилиш ҳажмини ошириш ва транспорт қилиш бўйича тақдим этиладиган хизматлар доирасини кенгайтириш;
  •  Компаниянинг асосий мақсадини амалга ошириш учун қулай ишлаб чиқариш муҳити ва шароитларини яратиш, шунингдек ходимларнинг таълим олиши, касбий, лавозимий ўсиши ва ижтимоий базаси яхшиланиши.

2010 йилнинг декабр ойида  УИК «SERT MANAGEMENT» МЧЖ томонидан СМТ ни  ҲС ISO 9001 2008 стандарт талабларига мувофиқлиги бўйича сертификатланган аудит ўтказилди. Бунинг натижасига кўра  “Ўзтрансгаз” ижроия бошқарув аппарати ва ва  СМТ доирасига кирадиган тўртта бўлинмаларга O’zDst ISO 9001:2009 и ISO 9001:2008 талабларига жавоб берувчи сертификатлари берилган.

      Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, сифатли хизматларни кўрсатишга йўналтирилган истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш мақсадида компания раҳбарияти томонидан 2011 йил 16.02.11й. 114-сонли буйруғи чиқарилган. Унда 7 магистрал газ қувурлари бошқармаларида ва 5 Ҳудудлараро унитар газ таъминот корхоналарда СМТ кенгайтириш борасида вазифа қўйилган.   

2012 йилнинг апрел ойида  УИК «SERT MANAGEMENT» МЧЖ томонидан иккинчи СМТ ни  ҲС ISO 9001 2008 стандарт талабларига мувофиқлиги бўйича (сертификатланган) кенгайтирилган  аудит ўтказилди. Бунинг натижасига кўра  “Ўзтрансгаз” ижроия бошқарув аппарати ва ва  СМТ доирасига кирадиган тўртта бўлинмаларга O’zDst ISO 9001:2009 и ISO 9001:2008 талабларига жавоб берувчи сертификатлари берилган.

   2012 йилнинг сентябр ойида корхоналар ва бўлинмаларни 23 ходими  “Ички аудит” курси бўйича ИТИнинг СМСда ўқитилиб чиқилган. Бўлинмалар ва корхоналардан ўқитилган ички аудит ходимлари, Ички аудит ўтказиш жараёнида тизимни ишлашига объектив баҳо бериш имкониятини яратиш билан бир қаторда   фойдали тажрибага эга бўлиш ва  ўзларининг корхоналарида  номувофиқликларни аниқлаш ва бартараф этиш имкониятини беради.

Шунингдек 2012-2013й.й. интеграциялаштиришган менежмент тизимини (ИМТ) ишлаб чиқиш ва жорий қилиниши борасида ишлар олиб борилган. Бу ишлар СМТ негизида амал қилаётган СМТ OHSAS 18001:2007, ISO 14001:2004 стандартлари, соғлиқни сақлаш, меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича қоидалар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабларига асосланган ҳолда амалга оширилган.

Компаниянинг 5 бўлинмаларида асосий стандарт   ва диагностика аудити талаблари юзасидан ўқув машғулотлар олиб борилган.  Атроф-муҳит муҳофазаси, касбий соғлиқ ва хавфсизлик стандарт талаблари йўналиши бўйича Сиёсат юзасидан ходимларни ўқитилиши ўтказилган. “Ўзтрансгаз” АКда касбий соғлиқ ва хавфсизлик стандарт талаблари йўналишига тегишли Низом ишлаб чиқилган, тадбирлари ва ИМТ тузилмаси ишчи гуруҳи амалга киритилган.

2013 йилда “Sert Aсademy” ОАЖ ходимлари “OHSAS 18001:2007 ва ISO 14001:2004 халқаро стандартлар интеграциялашган менежмент тизими” мавзусида компания  ходимларини ўқитган.

ИМТ жорий қилинган корхоналарда МС ISO 14001:2004 и  OHSAS 18001:2007 талабларига жавоб  берилишини баҳолаш учун ички аудитор текширувлари амалга оширилган.

2014 йилнинг январ ойида компаниянинг 17 корхоналарида амал қилувчи  СМТ ни МС ISO 9001:2008 талабларига мувофиқлиги юзасидан ва 5 корхоналарда OHSAS 18001:2007 сертификатлашган аудит ўтказилган.

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди