ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамаси томонидан Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги “Навбаҳор” маҳалласини “Намунавий” маҳаллага айлантириш топшириғи белгиланган бўлиб, ушбу юзасидан “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси ҳомийлигида бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ушбу ишлар якуни маҳалланинг “Наврўз” байрами тадбирига уланиб кетди. “Ўзтрансгаз” АК “Нақлгазмахсусқурилиш” акциядорлик жамияти томонидан қурилиб битказилган “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини биноси байрам тадбири давомида фойдаланишга топширилди. Наврўз байрам тадбирини Гулистон шаҳар ҳокими Акбарали Асқаров очиб, юртимизда олиб борилаётган бунёдкорлик фаолиятига тўхталиб ўтди. Шунингдек Гулистон шаҳар “Навбаҳор” маҳалласида бажарилган қурилиш ободонлаштириш ишларини ҳам мисол қилиб ўтди. Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимлиги, “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси, вилоят ички ишлар бошқармаси, оммавий ахборот воситларидан вакиллар иштирок этишди.

Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан маҳаллада олиб борилган кенг кўламдаги қурилиш ва таъмирлаш ишларига “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси томонидан 2 миллиард 300 миллион сўм миқдорида маблағ сарф этилди.

         “Навбаҳор” маҳалласининг кириш қисмида бунёд этилган рамзий дарвоза ўрнатиш билан бошланган ишлар ҳудуддаги 43 та кўпқаватли уйларнинг 148 та йўлакларини тўлиқ таъмирлаш билан давом эттирилди. Йўлакларни ёритиш ускуналари янгиланди. Янгидан қурилган маҳалла гузарида маъмурият ходимлари учун алоҳида хоналар ажратилиб, зарурий мебеллар билан жиҳозланди.

         “Навбаҳор” маҳалласида жойлашган 23 та кўпқаватли уйларнинг фасад қисми таъмирланиб, эски дераза ромлари ўрнига янги пластик ромлар ўрнатилиб, маҳалла кўчаларида ободонлаштириш ишлари олиб борилиб ўзгача кўркамлик пайдо қилинди. 8 та кўпқаватли уйнинг томлари яроқсиз топилиб замонавий тарзда тўлиқ янгиланди.

Наврўз байрами дастурхонида бир пиёла чой билан навбаҳорликлар маҳалладаги бунёдкорлик, ободончилик ишлари ҳақида миннатдорлик туйғулари билан суҳбат қуришди.

 

“Ўзтрансгаз” АК

Матбуот хизмати ходими

Азамат Тўраев

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди