ЯНГИЛИКЛАР

Дадам, онам ва мен – Соғлом оила

         Куни кеча “Ўзтрансгаз” акциядорлик компанияси Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан уюштирилган тадбир ана шундай номланди. “Дадам, онам ва мен – Соғлом оила” деб номланувчи тадбир спорт мусобақалари асосида ҳар йили баҳор кунларидаги мактаб таътили вақтига мос тарзда уюштирилади. 26 март куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган 91 мактабнинг спорт мажмуасида ташкил этилган навбатдаги тадбирда Компания тизими корхоналаридан 15 нафар оила аъзолари иштирок этишди. Унда арқон тортиш, баскетбол тўпига копток отиш, югуриш ва бошқа спорт машғулотлари бўйича баҳс олиб борилди.

         Мусобақа натижаларига кўра Жиззах вилояти “Ғаллаорол” магистрал газ қувурлари бошқармаси вакили Акмал Караевлар оиласи биринчи, Андижон вилояти “Хўжаобод” Газни ер остида сақлаш иншооти вакили Ўткирбек Зокировлар оиласи иккинчи, Тошкент шаҳри “Ўзтрансгаз” АК марказий аппарати вакили Ильдор Холмуҳаммедовлар оиласи учинчи ўринни эгаллашди. Ғолибларга совринлар, қатнашчиларга эсдалик совғалар улашилди.

         “Ўзтрансгаз” акциядорлик компаниясида соҳа ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини соғлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини янада шакллантириш ишларига юқоридаги каби тадбирлар орқали эришиб келинмоқда. Ҳудудий корхоналарда мавжуд футбол, волейбол ва спорт майдончалари мавжудлиги ҳам соғлом турмуш тарзини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда

         Компаниянинг касаба уюшма қўмитаси аъзолари томонидан шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон ва мини-футбол каби спорт турлари бўйича навбатдаги мусобақаларни ташкиллаштириш ишларини бошлаб юборишди.

 

“Ўзтрансгаз” АК

Матбуот хизмати ходими

Азамат Тўраев

 

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди