Yoshlar harakati Ak «O'ztransgaz»

“Ўзтрансгаз” АК “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатини фаолиятини кучайтириш мақсадида 2010 йилнинг 10 августида “Ўзтрансгаз” АК да  “Камолот ёшлар ижтимоий ҳаракати”нинг “Камолот” ЁИҲ Бошланғич ташкилоти тузилган. 2011 йилнинг январ ойида таркибида 15 кишидан иборат бўлган “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилотининг Кенгаши ташкил қилинган.

    Бугунги кунда шундай ташкилотлар  компаниянинг 190 бўлинмаларида ташкил қилинган ва уларнинг ҳар бирида ўзларини етакчилари сайланган. “Камолот” ЁИҲ  сафига ёшларни жалб қилиниши доимий равишда амалга оширилмоқда.

    Бунинг натижасида Компания ва унинг таркибига кирувчи бўлинмаларда “Камолот” ЁИҲ ташкилотига аъзо бўлган қизлар ва йигитлар сони 4962 ташкил қилди, бу эса ходимларнинг умумий сонини 65 фоизини ташкил қилади.

   Ёш фаоллар томонидан иш режалар тузилган бўлиб унга кўра  “Юртимни обод этаман ” шиори остида Ўзбекистон Республикаси вилоятларида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш акциялари амалга оширилган. Бундан ташқари, турли хил спорт мусобақалари ва миллий қадриятларимизни тарғиб этувчи “Наврўз” байрами, кўтаринки рухда ўтказилган.

   Мамлакатимизда замонавий ёшларни жисмоний, маънавий ва интеллектуал ривожланишига катта аҳамият берилиши ҳамда республика нефт ва газ сектори тараққиётида ёшларнинг амалий ролини ривожланишини ҳисобга олиб, “Камолот” ЁИҲ ташкилотининг фаолалари ва “Ўзтрансгаз” АК томонидан режа ҳаракати ишлаб чиқилган.  

Уларга қуйидагилар киради:

  • компания ходимлари учун чет тилларни ўрганиш бўйича ўқув дарслари ташкил қилиш;
  • ҳар ҳафтада, диний экстремизм, сепаратимга қарши қуруш, маънавий-маърифий (ОИТ/ СПИД ва бошқалар) мавзуларга бағишланган  маърифий тадбирларни ўтказиш;
  • газ сектори компанияларининг кадрлар негизини шакллантириш учун  ОУМ ва ўрта махсус колледж ва лицейларда маърифий тадбирларни ташкил қилиш;
  •   умумхалқ аҳамиятидаги воқеалар ва     
    миллий байрамларни ўтказиш;

      “Ўзтрансгаз” АКда  “Камолот” ЁИҲ ташкилотини ташкил этилиши, муҳим буғин ҳисобланиб, республиканинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида аниқ бир ўринини эгаллайди. 

Новости компании

ЯНГИЛИКЛАР

“Дадам, онам ва мен – Соғлом оила”

ЯНГИЛИКЛАР

“Навбаҳор”да Наврўз!

ЯНГИЛИКЛАР

103 мактаб-интернатда Наврўз байрами нишонланди